Фарғонада иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди

8

Фарғонада 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тизимли равишда амалга оширилганлиги натижасида вилоят иқтисодиётининг барқарор ўсиши таъминланди.

Бу ҳақда шу йил 30 январь куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2014 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган вилоят фаолларининг йиғилишида хабар берилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,7 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,2 фоиз, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 7,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 6,7 фоиз, бажарилган пудрат ишлари ҳажми 12,3 фоиз, чакана савдо айланмаси 13,3 фоиз, жами хизматлар 19,2 фоиз ҳамда пуллик хизматлар 12,2 фоиз ўсишига эришилди.

Вилоятни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 1874 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 16,3 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди.

Кичик бизнес субъектлари томонидан 910 млрд.сўмликдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди (ўсиш 121,5 фоиз) ва жами ишлаб чиқаришдаги улуши 27,8 фоизни ташкил этди. Улар томонидан 166 млн.доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62,1 фоизга етди.

2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига кўра 92,8 мингта янги иш ўринлари ташки этилди.

Вилоятда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, инвестиция жалб этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Ўтган йилда саноатни ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари доирасида 154,4 млн.доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 550 ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди. Шу лойиҳалар доирасида 262 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан 110,1 млрд.сўм маблағ йўналтирилди. Ажратилган маблағлар доирасида 2008-2014 йилларда 125,1 минг километр коллектор дренаж тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди, 10,5 минг километр таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди. Ушбу тадбирлар натижасида жами 247 минг 400 гектар суғориладиган майдонларнинг 110 минг гектари ёки қарийб 45 фоизининг мелиоратив ҳолати яхшиланди. 

You must be logged in to post a comment Login