2014 йилда 18 та намунавий спорт объекти қурилди

4

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб баркамол авлод тарбиясига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу, албатта,  юртнинг келгуси истиқболи, ёрқин келажагига замин яратиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир.  Зеро, ёш авлод ҳар бир мамлакат, ҳар бир миллатнинг келажагини белгиловчи кучдир.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш аҳоли, аввало, ёш авлоднинг соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини инобатга олиб, бу соҳага алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

2014 йил мобайнида фақат болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 18 та намунавий спорт объекти, 73 та мактаб спорт зали барпо этилди, 24 объектда қарийб 100 миллиард сўмлик реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширганлигини қайд этиш лозим.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 2 миллион нафарга яқин фарзандларимиз, шу жумладан, 840 мингдан ортиқ қизлар спортнинг 30 дан зиёд тури блан мунтазам шуғулланмоқда.

Нуфузли халқаро мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари эришаётган ғалабалар тобора кўпайиб бормоқда. 2014 йилда спортчиларимиз 849 та медални қўлга киритди, уларнинг 266 таси олтин медалдир.

Ўзбекистон  Либерал-демократик партияси ўз дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш давомида авлодлар баркамоллигини таъминлаш масаласига алоҳида ёндашиб келади. Ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси тобора ривожланиб бораётган мустақил мамлакатимизни малакали кадрлар билан таъминлашдаги муҳим бўғин – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги ислоҳотларни амалга ошириш, чуқурлаштиришга ҳисса қўшиш ЎзЛиДеПнинг асосий мақсадлари жумласидандир.

Мустақиллик йилларида, барча жойлардаги каби, Фарғона вилояти коллеж ва лицейларида ҳам моддий-техник база мустаҳкамланди, туб янгиланишлар, ёшларимизнинг истикболини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий чоралар амалга оширилди. Барча таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратилди. 

You must be logged in to post a comment Login