329 та корхонанинг давлат активларини чет эллик ҳамкорлар томонидан сотиб олинди

Юртбошимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги алохида таъкидлаб ўтилди. Маърузада таъкидланганидек, иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Конститутциямиз қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанада “Биз иқтисодиётимизда давлат улуши ва ўрни қандай бўлишини танқидий кўз билан баҳолаб, уни стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартиришимиз лозим” деб билдирган фикрлари ҳаётда ўз исботини топмоқда.

Президентимиз Фармонлари, Ҳукуматимиз қарорлари ижросини таъминлаш бўйича тегишли давлат Дастурларига асосан жами 329 та корхоналарнинг давлат активларини чет эллик ҳамкорлар 715 млрд.сўм ва 27 млн.АҚШ долларига харид қилиб олдилар.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш борасидаги, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва фаолияти жараёнидаги рухсат берувчи тартиботларни соддалаштирилиши, ҳисоботларни қисқартирилиши, солиқ қонунчилигидаги яратилган кенг имтиёзлар ва солиқ юкини камайтирилиши, тадбиркорларимизнинг молиявий аҳволини барқарорлаштиришга олиб келди. Берилган имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағлар келгусида рақаботбардош ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун замонавий теҳнологияларни харид қилишга имконият яратмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга 36 та фойдаланилмай турган объектлар 39,2 млрд.сўм инвестиция киритиш ва 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш шарти билан “нол” қийматда, 17 та объектлар оммавий савдолар орқали 5,2 млрд сўмга сотилгани ҳам ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришнинг кенг имкониятларини яратди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200 сонли қарорига асосан, Фарғона шаҳар Ҳувайдо кўчасида жойлашган бино иншоотлар “Фергана Юниформ текс” МЧЖга 1,2 млрд сўм инвестиция киритиш ва 75 та иш ўринлари яратиш мажбурияти билан “нол” қийматда сотилди. Ҳозирда замонавий услубда таъмирланган корхонада 80 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, махсус кийимлар тикиш йўлга қўйилди. Шунингдек, амалдаги қарорларга асосан 74 та яроқсиз объектлар бузилиб, бўшаган ер майдонлари (16,2 га) тадбиркорларга бириктирилиб, 13,1 млрд.сўмлик 75 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 830 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Масалан, Қўқон шахридаги собиқ 14-мактаб бино-иншоотлари ўрнатилган тартибда бузилиб, ўрнида “Раш текстил” МЧЖ томонидан 2,9 млрд.сўмлик инвестициялар жалб этилди. Натижада замонавий кўринишдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиб, 65 та янги иш ўринлари яратилди.

Олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида, кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62,1, ҳудудий экспортда – 56, инвестицияларда – 41 фоизга етказилди.

Вилоят рақобат бошқармаси томонидан давлат мулклари мунтазам равишда хатловдан ўтказиб борилмоқда. Аниқланган бўш турган давлат объектларидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича қарор лойихаларига таклифлар ишлаб чиқилиб, қарор тасдиқлангунга қадар мазкур объектларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ташкил этилган.  

Ўтган йили тадбиркорларга 1900 дан ортиқ бўш турган бинолар ижарага берилди ва 3 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди. Натижада барча манбалар ҳисобидан 2,8 млрд. сўмлик маблағ туширишга эришилди.

Вилоятдаги барча акциядорлик жамиятларининг активлари самарали ишлаши ва фойда келтириши рақобат қўмитаси билан чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, тўлиқ тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижлик сармоядорларга сотиш бўйича таклифлар берилди.

Ушбу лойиҳаларнинг тасдиқланиши иқтисодиётдаги давлат иштирокини янада қисқартириш, хусусий мулкнинг иқтисодиётдаги улушини ошишига, рақобат муҳитини янада ривожлантиришга ва пировард натижада янги иш ўринлари яратилишига кенг имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир. 

You must be logged in to post a comment Login