1 млрд. сўмга яқин ип калава ишлаб чиқарилди

Марғилон шаҳрида яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Экспо коллор прин текс” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси илгари танда тайёрлаш ва ипли матоларни бўяш билан шуғулланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан 6 млн. Евро эквивалентидаги инвестиция маблағлари киритиш орқали йилига 3600 тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга янги лойиҳа ўзлаштирилди ва 300 та янги иш ўринлар яратилди. Корхона дунёга машҳур тўқимачилик технологиялари ишлаб чиқарувчи “Rieter” (Швейцария) “Savio” (Италия), “Luwa” (Швейцария) каби компанияларнинг технологик линиялари билан жиҳозланган бўлиб, ишлаб чиқарган маҳсулотининг 80 фоизи эспортга йўналтирилади.

Қисқа вақт ичида корхонада ўз маблағи ҳисобидан 508 тонна пахта толаси ўзлаштирилиб, 1 млрд. сўмга яқин ип калава ишлаб чиқарилди.

2015 йилда корхона саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига асосан калава ип ишлаб чиқариш лойиҳасининг 2-босқичини амалга оширишни режалаштирган. Лойиҳғани амалга оширишда жами 15 млрд. сўм инвестиция ўзлаштирилиши ва 200 га яқин янги иш ўринлар яратилиши кўзда тутилган.

You must be logged in to post a comment Login