ЮРТБОШИМИЗ ИШОНЧИ ЮКСАК ЧЎҚҚИЛАРНИ ЭГАЛЛАШГА ДАЪВАТ ЭТАДИ

DSC_1229

Муҳтарам Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқи ҳаммамизнинг кўнглимизни тоғдек кўтариб юборди.

Чунки юртимиздаги эртага ишонч ва умид билан қараётган баркамол авлоднинг энг буюк орзуси шу қадимий юртга, Президентимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишдан иборат. Ҳурматли Юртбошимиз бир неча бор таъкидлаганларидек, диёримизда амалга оширилаётган барча олижаноб ҳаракатларнинг негизида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ғам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодларни тарбиялаш орзуси мужассамлашгандир.

Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам бу йўналишда асрга тенг ишлар амалга оширилди. Биргина Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан шаҳар ва туманларда 120 та спорт иншоотлари бунёд этилди ва замонавий спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. Ҳозир вилоятда олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ёшларнинг ярми спорт ва жисмоний соғломлаштириш машғулотларига жалб этилган. Мавжуд 41 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида минглаб ўғил-қизлар спортнинг 20 дан ортиқ турлари билан мунтазам равишда шуғулланмоқда.

Фарғона шаҳрида ўтган йили қад ростлаган сув спорт саройида бир вақтнинг ўзида 170 нафар спортчининг шуғулланиши учун барча имкониятлар мавжуд. Бу ерда узунлиги 50 эни 21 метр бўлган саккизта сув йўлагида жаҳон ва Осиё миқёсидаги мусобақаларни бемалол ўтказиш мумкин. Чунки бу ҳавза сув спорти бўйича ўтказиладиган мусобақаларга қўйиладиган барча талабларга, стандартларга жавоб беради.

Сув спорти билан шуғулланувчи учун сув ҳавзасининг аҳамияти жуда катта. Чунки спортчи тор ҳавзада шуғулланиб, сўнг йирик мусобақаларда бошқа ҳавзада мусобақада қатнашса, бу натижага катта таъсир қилади. Янги сув спорт саройи тўласича жаҳон стандартларига жавоб беради. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда машғулот ўтказган спортчи халқаро турнирларда ўз уйидаги сув спорти иншоотида қатнашаётгандек бемалол, ҳайиқмай иштирок этади.

Юртбошимизнинг нутқи биз сув спорти билан шуғулланувчиларнинг янги марраларни, чўққиларни эгаллашига даъват этади.

You must be logged in to post a comment Login