Фурқат туманида 10 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилмоқда

7

Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли поликлиника 107 минг нафардан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатади.

“Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан поликлиникада махсус дастур ишлаб чиқилиб, шу асосда тажрибали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ туманнинг барча ҳудудларида сайёр қабулларни уюштирмоқда. Режага кўра мазкур гуруҳ аъзолари кексаларни ҳолидан хабар олиш учун мунтазам равишда бевосита уларнинг хонадонига ташриф буюриши кўзда тутилган.

– Ҳозирги кунда туманимизда 10 нафар уруш қатнашчиси, 332 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари истиқомат қилишади, – дейди поликлиника мудири Муқаддас Отақулова. – Ҳар ҳафтанинг душанбаси кексалар куни сифатида белгиланган бўлиб, шу куни ташриф буюрувчи кекса ёшли беморлар имтиёзли равишда тиббий кўрикдан ўтказилади.

You must be logged in to post a comment Login