МАРКАЗДА 11 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БОЛАНИНГ САЛОМАТЛИГИ ТИКЛАНДИ

Болаларнинг тарбияси бу фарзандни жисмонан, фикран ва аҳлоқан тарбия қилиб, камолга етиштириш демакдир. Дарҳақиқат, азалдан болажон ва бағрикенг саналган халқимизда ҳар бир фарзанднинг ҳам маънан ъам жисмонан етуклигига алоҳида аҳамият қаратилади. Давлатимиз томонидан бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳот ва янгиланишлар эса, юртимизда соғлом авлодни вояга етказишга қаратилган юксак эътибор намунасидир. Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам кичкинтойларнинг саломатлигини тиклаш ва уларни соғлом турмуш тарзи томон йўналтиришга шифохона жамоаси астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Президентимизнинг 2011 йилдаги 1652 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур шифохона биноси инвестиция дастурига асосан тўлиқ капитал реконстркуциядан чиқарилиб, янги манзилда ўз иш фаолиятини бошлади. Ўтган 2014 йил бошида марказ ҳудудига 3 қаватли янги даволаш корпуси биноси қурилиши бошланиб, унга 30 ўрин офтолмология , 30 ўрин кардиоревматология, 10 ўрин неанатология бўлимлари кўчириб ўтказилиши режага киритилган. Жорий 2015 йилда эса марказнинг қўшимча ва ёрдамчи бўлимлари янгитдан қурилиб; капитал реконструкциядан чиқарилиши режага киритилган. 2014 йил давомида мазкур тиббиёт масканида жаъми 11303 нафар, улардан 1339 нафари пулманалогия, 1503 нафар неврология, 2430 нафар ортопедия, 1262 нафар офталъмология каби 11 йўналишда болалар малакали шифокорлар томонидан даволаниб, ўз саломатликларини тиклашга муваффақ бўлдилар.

– Шифохонамизда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тажрибали шифокорларимиз ҳам ўз билим ва кўникмаларини оширишга, сифатли ёрдам кўрсатишга астойдил ҳаракат қиладилар. Ўтган йил давомида шифокорларимиз яъни пулманолог   Э.Шодиева,   реаниматолог   И.Жўраев,   невролог Б.Мамажоновалар Россия федератциясининг қатор шаҳарларида ўтказилган халқаро конференция ва семинарларда иштирок этиб тиббиёт соҳасига киритилган янгиликлардан ҳабардор бўлишди. Булардан ягона мақсад эса мамлакатимизда болалар саломатлигини тиклашда замонавий тиббиёт амалиётидан фойдаланишдир, – дейди шифохона бош врачи Аъзамжон Абдураззоқов.

Шу билан бир қаторда шифохонада Республика педиатрия илмий текшириш инситути профессорлари ҳамда марказ жарроҳлари, шаҳар ва туман болалар жарроҳлари иштирокида «Болалар жарроҳлигида учровчи долзарб муаммолар» каби бир қатор мавзуларда амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Ўтказилган машғулотлар давомида ортирилган тажрибалар эса кичкинтойларнинг саломатликларини янада оз ва тез фурсат ичида қайта тиклашга ҳамда уларни ҳаётдан соғ-омон баҳра олишларига кўмак бермоқда. 

You must be logged in to post a comment Login