CЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!

Юлдузнинг “Ватан”и, Жасурнинг“Ўғри”си…Янги қўшиқлар. Ким нима ҳақида куйлайди?

CЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!

 

Примадоннанинг янги таронаси “Ватан” деб номланади. Ҳар гал ушбу абадий мавзу ҳақида куйлар экан, хонанда қалбида тўпланиб қолган янги дардларини куйга солади. Наврўз арафасида кенг омма ҳукмига интернетдаги шахсий веб-саҳифаси орқали тақдим қилинган бу қўшиқни тинглаб, озми-кўпми яна шу муқаддас тушунчани ҳис қиларкансиз, Юлдуз Ватан, юрт соғинчи ҳақида шунчаки куйламаслига амин бўласиз. Бу “хўжа кўрсин”га эмас! “Ватан одамзотнинг илдизи” нақорати билан жўшиб куйланувчи қўшиқ шеъри хонанда ўз қаламига мансублигини англайсиз. Муҳими, қофиялар эмас, юраклардагини айтишдек туюлади. Куйла, Юлдуз, куйла!

Ўзининг антиқа услубига эга Жасур Умиров янги қўшиғининг номини айтганда, очиғи, ҳайрон қолдик. “Ўғри”!? Шуниси етмай турувди. Қизиқ, Шохруххоннинг “Ўғри”сидан Умировники қандай фарқ қилади?

-Йўқ, хато тушундингиз. Бу “Ўғри” яхши маънода. Қалбимни, хаёлимни ўғирлаган қизга бағишланади! Бу муҳаббат ҳақидаги тарона,- дейди, янги таронага таъриф бериб, Жасур.

Севги ҳақида бу қўшиқчининг нолалари етарли. Юлдуздан ўрнак олиб, яшайдиган, мавзуси тош босадиган тароналар куйлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўрса, яхши бўлармиди? Нима дедингиз, Умиров?

Жасур Ҳамроев

You must be logged in to post a comment Login