ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНАЁТГАН ДАРОМАД 46 ФОИЗГА ЎСДИ

Юртбошимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилдан-йилга барқарор ривожланиб бормоқда. Муҳтарам Президентимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурларнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ҳам иқтисодиётимизнинг жадал ва мутаносиб ривожланиб бораётгани аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил ошириш учун мустаҳкам замин яратилаётганлигини таъкидладилар.

Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб, истиқлол йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 56 фоизга ўсгани, бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири эканлиги эътибор қаратилди. Анжуманда эътироф этилганидек, банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди.

2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш – устувор вазифадир. 

You must be logged in to post a comment Login