16 МИЛЛИОН СЎМ СОФ ДАРОМАД

Азалдан тадбиркор халқимизнинг “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик” деган мақоли замирида олам-олам маъно мужассам. Зеро, Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлиги – элимиз ободлиги, фаровонлигига хизмат қилмоқда. Кўплаб юртдошларимиз фидокорона меҳнати, ташаббускорлиги, тадбиркорлиги сабабли хонадони фаровонлигини таъминлаб, элимиз ободлиги, юксалишига муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Қўқон шаҳридаги оилавий корхоналар рақобатбардош юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитишга тобора кўпроқ ҳисса қўшишяпти.  Бу эса, шубҳасиз аҳоли бандлигини таъминлаш, инсонларни реал даромадлари ва фаровонлик даражасини оширишга хизмат қилаяпти.

Баҳром Мамажонов ўзи истиқомат қилаётган Қаландархона маҳалласидаги Бинокор кўчасида “White Gold  Sewwing” оилавий корхонасини очиб, трикотаж маҳсулотлари  ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Корхонада 6 нафар оила аъзолари иш юритади. 2014 йил давомида 46 млн. 500 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 16 млн. сўм соф даромад олинди. Ҳар бир оила аъзоларининг даромадлари 6-7 миллион сўмга тўғри келмоқда.

Қўқон шаҳрида 48 мингдан зиёд оила мавжуд бўлиб, ҳар бирининг ўз бизнеси, тадбиркорлик йўналиши бор. Улар  томонидан тақдим этилган 441 та лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 40,3 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратиб берилди.

You must be logged in to post a comment Login