АМНИСТИЯ: ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти аввало инсон ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият сифатида тан олиб, унинг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган.

Олиб борилаётган бу ислоҳотларнинг бевосита ташаббускори муҳтарам Юртбошимизнинг “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун хизмат қилмоғи даркор”, деган фикрлари суд-ҳуқуқ соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадини белгилаб берди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, кечиримлилик ва бағрикенглик каби қадрият-ларимиздан келиб чиққан ҳолда, энг улуғ байрам ва тантаналар муносабати билан амнистия актлари эълон қилинмоқда.

Ўтган йиллар давомида 24 маротаба эълон қилинган амнистия тўғрисидаги Фармон ва қарорларга мувофиқ фақатгина озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидан бир неча ўн минглаб маҳкумлар озод қилинди, кўп минглаб маҳкумларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари қисқартирилди.

Ушбу анъананинг давоми сифатида Олий Мажлис Сенати томонидан 2014 йил 14 ноябрда Юртбошимиз тақдимномасига асосан Республика Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия акти қабул қилинди.

Албатта, мазкур амнистия тўғрисидаги қарорни татбиқ этишда шахснинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоялаш, уни ҳар бир шахсга монеликсиз ва объектив қўлланилишини, бу жараёнда суиистеъмолликлар ва қонунбузарликларнинг олдини олиниши, айни чоғда очиқ-ошкоралик ва жамоатчилик назоратини амалга оширилишини таъминлаш зарур бўлади.

Амнистия актларининг мустақиллик даврида қабул қилиниши ва қўлланилиши минглаб инсонларнинг жазодан, қамоқ жойларидан муддатидан олдин озод қилиниши,   ўз оилалари бағрига қайтарилиши, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кщрсатилиши мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига бщлган ҳурмат юксак даражада эканлигини кщрсатади.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозимки, бундай оммавий равишда амнистия актини эълон қилиш дунёнинг жуда кўп мамлакатларида, ҳаттоки, ривожланган мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Хитой, Германия ва бошқа давлатларда ҳам қўлланилмайди.

Шунинг ўзи муҳтарам Юртбошимиз томонидан халқимизнинг ҳар бир фуқаросига нисбатан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларни тарбиялаш, тўғри йўлга йўналтириш, ўзбек халқи фаровон, тинч, ҳар ким ўз оиласи бағрида хотиржам яшаши учун барча саъй-ҳаракатлар қилинаётганининг яна бир ёрқин намунасидир.

Қарорнинг инсонпарварлиги томони шундаки, унинг 1-бандида аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тщлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ушбу қарор кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида жазо щташга тщсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинганлар жазодан озод қилиниши белгиланган.

 Қарорнинг 2-бандига мувофиқ эса эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этган, қасддан ижтимоий хавфи катта бщлмаган ёки унча оғир бщлмаган жиноят содир этган шахслар ҳам жазодан озод этилиши кщзда тутилади.

Энг эътиборлиси, қарорнинг 5-бандида юқоридаги 1 ва 2-бандида кщрсатилган шахсларнинг жиноятларига оид барча ишлар тугатилиши белгиланган. Бу эса билиб-билмай жиноят содир этган айрим шахсларга нисбатан хатоларини тщғрилаш учун катта имконият яратиб, улар тергов жараёниданоқ амнистия қарори таъсирига тушади ва суд қора курсисига ўтиришдек оғир ҳолатдан сақланиб қоладилар.

Шунинг учун амнистия актини ижро этадиган барча идоралар бу масалага жуда жиддий ва масъулият билан ёндошишлари талаб этилади.

 Айни кунда вилоят ҳокими Ш.М.Ғаниевнинг қарорига кўра жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва ҳимоясини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Б.Қщчқоров раислигида халқ депутатлари вилоят Кенгаши қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси, ижтимоий кўникма маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги минтақавий вакили, ички ишлар, адлия бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилиб, ўз иш фаолиятини юритмоқда.

Бундан ташқари, амнистия тўғрисидаги қарорнинг қўлланилиши тартиб-таомилларида жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминлаш бўйича халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакилларидан  иборат 12 кишилик ишчи гуруҳи тузилди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳам қарор ижоросини   таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоят прокуратурасида тезкор гуруҳ тузилиб, унинг таркибига қарор ижросини таъминлашга масъул бир қатор давлат идораларининг ходимлари  киритилди.

Тезкор гуруҳ зиммасига амнистия тўғрисидаги қарорнинг ҳар бир маҳкумга нисбатан алоҳида, монеликсиз ва холисона қўлланишини назорат қилиш, бу жараёнда қонунбузилишларнинг олдини олиш вазифалари юклатилган.

Айни кунга қадар Амнистия қарорининг 1-бандига асосан  вилоятимиз ҳудудида яшовчи 72 нафар,  2-бандига асосан 111 нафар шахслар жазодан озод қилинди. 5-бандига асосан эса 278 нафар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад қилинди, 439 нафар шахснинг жиноят иши тугатилди.

Шунингдек, қарорнинг 6-бандига асосан 115 нафар маҳкумларнинг жазо муддатлари қисқартирилди. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида судларга 75 та илтимосномалар киритилган бўлиб, илтимосномаларнинг барчаси қаноатлантирилди. Мазкур уларнинг 17 таси прокуратура органлари томонидан, 58 таси ички ишлар органлари томонидан тақдим қилинган.

Амнистия актига асосан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлардан 273 нафари вилоят ҳудудига келиб, ижтимоий кўникма маркази ва жойлардаги ички ишлар органларида ҳисобга олинди. Улардан 236 нафарига биометрик фуқаролик паспортлари берилиши таъминланди, 267 нафари эса тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб келган 267 нафар собиқ маҳкумларга ижтимоий кўникма маркази томонидан  181 млн. 442  минг  сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари берилди.

Тиббий кщрик натижаларига кщра меҳнатга лаёқатли деб топилган собиқ маҳкумларни ишга жойлаштириш бщйича ҳам қарор ижросига масъул идоралар ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар натижасида айни кунга қадар 184 нафар жазодан озод бщлиб оиласи бағрига қайтган шахслар муқим иш щрни билан таъминланди.

Маълумки, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бщлмаган жазоларга ҳукм этилганлар ички ишлар идораларининг жазоларни ижро этиш инспекциялари ҳисобига олинади ва улар билан доимий профилактик ишлар юритилади.

Щтказилган хатлов натижаларига кщра ана шундай жазо щтаётган шахслардан 1900 нафари ҳам амнистия қарори таъсирига тушиши аниқланди. Ушбу шахсларга қарорни татбиқ этиш мақсадида шу кунга қадар ички ишлар идоралари томонидан судларга 401 та тақдимнома ва илтимосномалар қиритилди ҳамда улар тщлиқ қаноатлантирилди.

Суд ижро департаментидан жами жиноий жарималар бщйича қарор таъсирига тушадиганлар 175 нафарни ташқил қилиши аниқланиб, айни кунгача уларнинг 41 нафари ҳам жазодан тщлиқ озод этилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибсхонасида ҳам суд жараёни бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда суд, прокуратура, ички ишлар идоралари ходимлари билан бирга халқ депутатлари ҳам иштирок этдилар. Шу куни Амнистия тўғрисидаги қарорга асосан 20 нафардан зиёд маҳкум жазодан озод этилди. Яна 24 нафар маҳкумнинг жазо муддатлари тегишли тартибда қисқартирилди.

Озодликка чиқаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг келгусида қайта хатоларга йўл қўймасликлари, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида оиласи ва яқинларига наф келтирадиган фойдали ишлар билан шуғулланишлари ҳақида маслаҳатлар берилди

Қарор таъсирига тушиб, озод этилганлар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларнинг оиласидаги муҳит атрофлича ўрганиб чиқилиб, маҳаллалардаги обрўли фуқаролардан, тадбиркорлардан мураббийлар бириктириш, меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бўлимлари билан биргаликда уларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, амнистия қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш мақсадида прокуратура органлари ходимлари иштирокида 110 та давра суҳбати ва семинарлар ташкил этилди, 12 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди.

Ҳа, кечиримлилик бу – халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири. Олий Мажлис Сенатининг мазкур қарори ҳам давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг инсонпарварлигига ёрқин дилилдир. 

You must be logged in to post a comment Login