Энг антиқа декорациялар

Аватар

 “Аватар” фильми энг яхши декорациялари учун “Оскар”га сазовор бўлган. Одатда фильмни суратга олишга тайёрланаётганда декорацияларни қуришга жуда кўп вақт сарфланади, аммо “Аватар”да бунинг акси бўлган. Жеймс Кэмерон декорацияларсиз ҳам иш битирган – фильмдаги барча шарт-шароит компьютерда яратилган. Ерликларнинг узоқ сайёрадаги тоғ-кон мустамлакаси иложи борича ишонарли ва самарали кўриниши учун Кэмерон “Аватар” фильми режиссёрини ва бир нечта дизайнерларни Мексика кўрфазидаги нефть платформаси билан танишиб келишга юборган. Бу ерда киночилар бир тўда суратлар олишган ва улар асосида кейинчалик “Аватар” фильмидаги ажабтовур станциянинг кўриниши яратилган.

Энг қиммат фильм декорацияси

Legal Eagles, АҚШ, 1986

“Юниверсал” студиясида яратилган “Адлия бургутлари” (Legal Eagles, АҚШ, 1986) фильмида бадиий галереяни суратга олишда декорация учун қиймати 10 миллион долларга тенг бўлган бадиий санъат ва ҳайкалтарошлик ишлари намуналаридан фойдаланишга тўғри келди. Улар орасида Виллемаде Коннинг, Рой Лихтенстайн ва Пабло Пикассо асарлари ҳам бор эди.

Энг қиммат клип декорацияси

Scream

Майкль ва Жанет Жексоннинг «Хайқириқ» (Scream) номли клипи телевидение тарихидаги энг қиммат видеоклип ҳисобланади. 18 миллион нусхада сотилган бу клип MTV Music Video Awards ва Grammy for Music Videos дан ташқари яна 7 та мукофотга сазовор бўлган. 7 миллион АҚШ доллари сарфланган клип мутлақ Гиннес рекордини ўрнатди. Ушбу маблағдан 5 миллион АҚШ доллари декорациялар ва суратга олиш майдончасининг ижараси учун тўланган. Шу жумладан, Майклнинг компьютердаги фазо кемаси 65 минг, синдирилган гиталаралар эса 53 минг АҚШ долларига тушган. Ҳар куни Майклнинг грими учун 3000, Жанетнинг грими учун 8000 АҚШ доллари тўланган.

Энг ғаройиб декорация

Alice in Wonderland

Америка киноакадемияси “Оскар” мукофотининг 83-чи тақдимотида “Алиса мўъжизалар мамлакатида” фильмининг декорацияларини энг ғаройиб декорация сифатида мукофотга лойиқ деб топди. Безакчи-рассомлар Роберт Стромберг ва Карен О’Хара олтин ҳайкалчага сазовор бўлишди.

Энг оригинал декорация

Золотой Граммофон

“Олтин Граммофон”нинг 13-чи тақдимоти учун ушбу мукофот тарихидаги энг қиммат декорация яратилди. Ҳар бир ижрочининг чиқиши ўзига хос ғоя асосида ажралиб турди ва ҳар бир артист томошабинлар қаршисида ғайриоддий қиёфада намоён бўлди. Мукофотларни тақдим этиш маросимини очиш учун DJ Smash “Сени яхши кўраман, Москва” номли қўшиқ ёзди ва ижодини бошлаганидан бери илк бора томошабинлар қаршисига чиқди.

МУҲАББАТ  

You must be logged in to post a comment Login