Владимир Путин президентлик сайловида ғалаба қозонди

Россия Бош вазири Владимир Путин президентлик сайловида ғалаба қозонди.

Владимир Путин президентлик сайловида ғалаба қозонди

 

Россия Бош вазири Владимир Путин президентлик сайловида ғалаба қозонганини эълон қилган.

Россия Марказий Сайлов комиссиясига кўра, Владимир Путин 63 фоиз овоз тўплаган.

Бу президентлик сайловининг иккинчи турига эҳтиёж йўқ, деганидир. Сайлов қонунчилигига кўра, агар рўйхатга олинган номзодлардан бирортаси ҳам 50 фоиз овоз йиғишга муваффақ бўлмаса, энг кўп овоз тўплаган нозодлар ўртасида президентлик сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтиши керак.

Москвада ўз тарафдорларининг намойишида гапирган Владимир Путин очиқ ва ҳаққоний жангда ғалабага эришганларини айтган.

Мухолифат эса кенг миқёсдаги сохтагарчиликлар бўлгани, айрим фуқаролар бир неча маротабадан овоз берганларини айтганлар.

Мухолифат душанба куни Москвада оммавий норозилик намойишига чақирган.

4 март куни Россиянинг барча ҳудудларида маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8 дан соат 20 гача сайлов участкалари очилган.

Бутун мамлакат бўйлаб 95 минг сайлов участкаси ташкил этилган.

Владимир Путин президентлик сайловида ғалаба қозонди

Бу сайловда Россияни 2000 йилдан 2008 йилгача бошқарган Бош вазир Владимир Путин яна номзодини қўйган, унга муқобил номзод сифатида тўрт сиёсатчи рўйхатга олинган.

Улардан икки нафари — Россия коммунистлари ва либерал-демократлари раҳбарлари Геннадий Зюганов ва Владимир Жириновский бундан олдинги президентлик сайловларида ҳам номзодларини илгари сурганлар.

Шунингдек, бу галги сайловда Россия парламенти юқори палатасининг собиқ раҳбари, «Справедливая Россия» партиясидан Сергей Миронов ва мустақил номзод сифатида корчалон Михаил Прохоров рўйхатдан ўтказилган.

2011 йил декабрида Давлат Думаси учун сайловда Владимир Путиннинг «Ягона Россия» партияси фойдасига кўп сондаги сохталаштиришлар амалга оширилгани Россияда ҳам норозилик намойишларига етаклади.

Владимир Путин президентлик сайловида ғалаба қозонди

Москва ҳамда мамлакатнинг бошқа шаҳарларида 50 мингтача киши иштирок этган намойишлар бўлиб ўтди.

Мухбирларга кўра, бугунги кунга келиб жамиятда Владимир Путин Россияга раҳбарлик қилиши керак бўлган энг афзал инсонми ёки у ўрнини бошқаларга бўшатиб бериши керакми, деган саволлар устида баҳс-мунозаралар қизиган.

Парламент сайловларидаги қаллобликларга оид шикоятлардан кейин президентлик сайловида участкаларда веб-камералар ўрнатишга қарор қилинган, бу камералар орқали одамлар овоз бериш қандай ўтаётганини кузатиб туриш имкониятига эга бўлишлари айтилган.

Бироқ танқидчиларга кўра, ўрнатилган веб-камералар овоз бериш жараёнидаги ҳамма нарсани, хусусан, бюллетенларни санаш жараёнини қамраб ололмайди.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Оврўпо Кенгашининг Парламент Ассамблеяси 250 кузатувчи юборган, шунингдек, ўн минглаб россияликлар кўнгилли кузатувчи сифатида қатнашишга қарор қилганлар.

Сайлов мулозимларига кўра, ушбу сайловда ўтган йил декабридаги Дума сайлови ва 2008 йилдаги президентлик сайловига қараганда ҳам кўп сайловчи иштирок этган.

 

 

You must be logged in to post a comment Login