КИЧКИНТОЙЛАРГА ШОДЛИК ВА ЗАВҚ БАҒИШЛАДИ

президент арчаси1

Янги йил – энг қувноқ байрам, ҳар биримиз орзиқиб кутамиз. Уни болажонлар кўтаринки кайфият билан қарши оладилар. Айниқса, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбири уларга унутилмас лаҳзалар ҳадя этади.

Дарҳақиқат, азиз фарзандларимизнинг бахтли яшаши, ўсиб-улғайиши учун муҳтарам Президентимиз томонидан катта ғамхўрликлар ва эътибор кўрсатилмоқда. Якунига етаётган 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланиши ҳам ана шу эътиборнинг яна бир далолатидир. Етук ва баркамол авлодни тарбиялаш йўлида ўтаётган йилда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.

Фарғона шаҳридаги офецерлар уйида ташкил этилган “Президент арчаси” байрам тантанасида Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фарзандлари иштирок этишди. Тадбирда Президентимизнинг Янги йил совғаларини қабул қилиб олган болажонлар қалбида ўз ота-оналаридек юксак маънавий фазилатлар, мустаҳкам ирода, Ватан тақдири, унинг тинчлиги учун курашиш каби хислатлар соҳиби бўлиб улғайиш иштиёқи туғилгани, шубҳасиз.

Тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг қувноқ куй, қўшиқ ва рақслари, Қорбобо, Қорқиз ва севимли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, топқирлик ва зукколик ўйинлари, қизиқарли саҳна кўринишлари кичкинтойларга шодлик ва чексиз завқ бағишлади.

Янги йил байрамига бағишланган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида юқори савияда бўлиб ўтмоқда.

You must be logged in to post a comment Login