Терапия бўлимининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

5

Янги йил арафасида Бувайда тумани марказий шифохонасининг терапия бўлими учун янгитдан бунёд этилган 3 қаватли, замонавий  бино фойдаланишга топширилди.

– Йилдан-йилга аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишимиз учун қулай  шароитларга эга бўляпмиз, – дейди Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Валижон Ҳайдаров. – 2013 йилда 65 ўринли педиатерия бўлими мукаммал таoмирдан чиқарилиб, юқумли касалликлар бўлими учун 45 ўринли замонавий бино бунёд этилганди. Жорий йилда эса ҳукуматимиз томонидан ажратилган 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ эвазига тиббий  ходимлар ва беморларга барча шароитлар яратилган ушбу 95 ўринли терапия бўлими биноси қуриб битказилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар юртимизда аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган улкан ҳажмдаги ишларни яна бир бор эътироф этишиб, бу эътибор ва ғамхўрликлар учун мамлакатимиз раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

You must be logged in to post a comment Login