САИДА РАМЕТОВАНИНГ БИРИНЧИ ФИЛЬМИ!

САИДА РАМЕТОВАНИНГ БИРИНЧИ ФИЛЬМИ ЁҲУД АКТРИСА ВА ХОНАНДАНИНГ ЯНГИ ОРЗУСИ РЎЁБИ!

САИДА РАМЕТОВАНИНГ БИРИНЧИ ФИЛЬМИ

«BRAND» студиясининг янги маҳсулоти “Қудажонлар”деб номланади. Жанри лирик комедия. 5-март куни катта экран юзини кўражак картина»Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон хотин-кизлар қўмитаси ҳамда «BRAND» студиясининг Хотин-қизлар байрами муносабати билан ушбу ёрқин байрамга туҳфасидир! Фильм ғояси, сценарийси, продюссерлигу режиссёрлик вазифалари ҳамда бош рол ижросини Ўзбекстонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова аъло даражада уддалади дейди, картина яратилишидан кўз-қулоқ бўлган ижодкорлардан бири. Раметованинг ёнида елкама-елка турган яқинлари ҳам бор: Валижон Умаров, Александр Гомиров ҳамда Шоҳира Рауфбоевалар. Фильмдаги актёрлар ансамбли: Дилбар Икромова, Бекзод Муҳаммадкаримов, Ботир Муҳаммаджонов,Меҳриддин Раҳматов, Гулчеҳра Носирова, Вазира Юнусова, Жумадилла Раметов, Азиз Раметов ва бошқалар. Айтишларича, «Қудажонлар» фильми Саида Раметованинг узоқ йиллар халқ ичида кўрган-кечирганлари, ҳаётий тажрибаларининг натижаси ўлароқ суратга олинди. Раметованинг таъкидлашича, бу таассуротлар шу қадар кўпки, улар ҳали бир эмас, ўнлаб янги фильмлар учун яхшигина мавзу бўлиб хизмат қилиши мумкин. Демак, “Қудажонлар” бошланиши. Навбатдагилар эса урф-одатлар,миллий анъаналаримизни қадрловчи янги қарашларга бой картиналар ҳали актрисанинг ғояларида! Энг муҳими, ўзбек киносининг  кунлик “паловхонтўраси”га айланиб қолган,келин ва қайнонага боғланган, шу сийқаси чиққан мавзу атрофида  гирдикапалак кино ижодкорлар томошабинларни безиллатиб қўймаса бўлгани!

 Жасур ҲАМРОЕВ

САИДА РАМЕТОВАНИНГ БИРИНЧИ ФИЛЬМИ

 

You must be logged in to post a comment Login