“Агробанк” АТБ Фарғона вилоят бошқармаси 16,4 млрд.сўм кредит берди

Logo-Агробанк-Ташкент

Мамлакатимизда иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, модернизациялашнинг қабул қилинган стратегияси изчил амалга оширилиши туфайли барча соҳаларда, шу жумладан қишлоқ хўжалигида ҳам барқарор ўсишга эришилмоқда.

Қўлга киритилаётган ютуқ ва марраларнинг асосий гарови ва ҳал қилувчи кучи бўлмиш фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериш, қишлоқ ҳаётидаги ролини кучайтиришда “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки вилоят бошқармаси ва шаҳар, туманлардаги филиаллари фаол иштирок этиб келмоқда. Банкнинг умумий капитали 21,38 млрд.сўмни ташкил қилиб, ушбу молия муассасаси томонидан кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари деҳқон ва фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қўшимча тармоқларни ўзлаштириш, қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш иқтисодий ночор корхоналарни қайта тиклаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни равнақ топтириш асносида аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ташаббускорлик ва банк хизматлари сифатини ошириш мижозлар ишончини қозонишнинг синалган тамойилларидандир. Юртбошимиз томонидан “Соғлом бола йили” деб аталган 2014 йилда банк жамоаси зиммасига янада улуғвор, масъулиятли вазифаларни юклади. “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнес субъектлари, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёш оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка кенгроқ жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига банк филиалларининг ўз маблағлари ҳисобидан берилган кредитлар 16,4 млрд.сўмни ташкил қилиб, 487 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Банк сармоясининг 249,0 млн.сўми саноат, 8,9 млрд.сўми қишлоқ хўжалиги, 4,8 млрд.сўми савдо-воситачилик, 230,0 млн.сўми қурилиш, 740,0 млн.сўми маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилгани истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш, қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун янги иш ўринлари барпо этиш имкониятларини янада кенгайтирди. Шунингдек, 343 та мижозга 6,1 млрд.сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди. Аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 228 нафар ишбилармон опа-сингилларимизга ажратилган 1,3 млрд.сўм кредит ҳам оилалар ободлиги, хонадонлар фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 740 млн.сўм кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг хос даврига нисбатан 377,6 млн.сўмга кўпдир. Шунингдек, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор асосида ёш оилаларга ажратилган 549,2 млн.сўм миқдоридаги микрокредитлар мустақил ҳаётга қадам қўйган оилалар мустаҳкамлиги, фаровонлигини таъминлашда қўл келмоқда.

Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳам жамоанинг диққат-эътиборида. Бу ҳужжатга асосан, 96 та фермер хўжалигига чорва ва наслли қорамол сотиб олиш, балиқчилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил қилиш, интенсив боғ яратиш учун 6 млрд.сўмга яқин кредитлар берилиб, 512 нафар қишлоқ ёшларининг бандлиги таъминланди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки бошқарувининг қарорига асосан, олий ўқув юртларига тўлов-контракт  асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредитларини бериш тартибига мувофиқ, 514 нафар ёшларга 1481,1 млн.сўм кредит ажратилди.

Банкнинг кўмагида бугун ўзининг бизнес фаолиятини бошлаган 466 нафар битирувчиларга чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, деҳқончиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар қуришлари учун 2064,0 млн.сўм кредитлар ажратилиб, улар доимий иш ўрнига эга бўлдилар.

Банк тизимида Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш сўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг валюта бозорини янада эркинлаштириш, валюта алмаштириш ва экспорт-импорт операцияларини кенгайтиришга ҳамда иқтисодиёт реал сектори базавий тармоқларини иқтисодий ўсиши барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, экспорт қилувчилар, саноатнинг етакчи тармоқлари корхоналари ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалша оширилди.

Банк бошқарувининг қарори ижросини таъминлаш, хусусан халқаро пул ўтказмалари тизимини кенгайтириш ва банкнинг даромадлилигини ошириш мақсадида бошқарманинг барча филиалларида халқаро пул ўтказмалари тизими йўлга қўйилган.

Президентимизнинг “Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор талабларини бажариш мақсадида бошқарманинг Фарғона, Тошлоқ, Қўштепа, Учкўприк ва Ўзбекистон филиалларида ташкил қилинган Конверсион операциялар бўлимлари ва ушбу филиалларда мавжуд 5 та валюта айирбошлаш шаҳобчалари орқали аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. “Агробанк”нинг “VISA Electron” халқаро тўлов карталаридан дунёнинг кўплаб давлатларида фойдаланиб келишмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг пластик карталар асосида ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги, шунингдек, банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорлари талабларини бажариш мақсадида ва нақд пул айланмасини қисқартириш ҳамда электрон тўловлар миқдорини ошириш бўйича “Агробанк” АТБ вилоят бошқармаси томонидан фойдаланилаётган пластик карталар сони 401 минг донадан ортди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга кўпайди. Йилнинг ўтган ойлари давомида банк филиаллари томонидан мижозларга жами 165 минг донадан зиёд янги пластик карточкалар тарқатилди. 375 дона янги терминаллар олиб келинди. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида филиалларда 11 дона инфокиоска ва 4 дона банкомат ўрнатилган. Ҳозирги кунда банк филиалларида ушбу инфокиоска ва банкоматларда пул юкламалари ва пайнет тўловлари амалга оширилмоқда.

Банк филиалларида янги “Смарт виста” дастури ўрнатилиб, мижозларга 148 минг донадан зиёд “Онлайн” карталар тарқатилди. Вилоят бўйича савдо дўконларига ўрнатилган 3362 дона терминаллар янги “Онлайн” дастурида ишлаш учун дастурлаштирилди. 604 млрд. 307 млн.сўм маблағ пластик карточкаларга ўтказилди, 65 та янги корхона ва ташкилотлар билан иш ҳақи лойиҳаси бўйича шартномалар тузилиб, 50 минг донадан зиёд пластик карточкалар эмиссия қилинди.

“Агробанк” АТБ Фарғона вилоят бошқармаси жамоаси молиявий хизматлар бозоридаги барқарор фаолияти билан деҳқон, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига, демакки, юрт тараққиёти, фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Янги банк технологияларини татбиқ этиш, хизматлар сифатини оширишда бундан буён ҳам фаол иштирок этаверади.

You must be logged in to post a comment Login