Фарғонада кўкрак бези саратонига чалинганлар 71 фоизга яхшиланган

Давлатимиз томонидан тиббиёт тизимига қаратилаётган эътибор туфайли касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жаҳон тиббиёти билан ҳамнафас ривожланиб бораётган онкология соҳасида ҳам қатор ижобий натижалар қўлга киритилаётганлиги эътиборга молик.

Вилоят онкология диспансери 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, химиятерапия, хирургия, торакал, реанимация бўлимлари ва маслаҳат поликлиникаси, биохимия, цитология, гистология лабораториялари мавжуд. Беморлар ва мурожаат этиб келувчилар учун замон талабларига жавоб бера оладиган УТД, ФГДС, маммоглогиялар касалликларни барвақт аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ҳамда даво муолажаларида қўлланилмоқда.

2012-2013 йилларда Инвестиция дастури бўйича янги радиология блоки ва химиятерапия бўлимлари қурилиб фойдаланишга топширилди, химия бўлими эса қайта таъмирдан чиқарилди. Вилоят  ҳокимлигининг эътибори туфайли янгидан бунёд этилган  ва қайта таъмирдан чиқарилган бўлимларда бугун иш жараёни ҳам кўнгилдагидек ташкил этиляпти.

Бугунги кунда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янги стандартлар ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳар бир онкология диспансерида барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Сўнгги йилларда аҳоли орасида кўкрак бези саратони ҳамда бачадон бўйни ўсмасининг авж олганлиги ташвишланарли ҳолдир. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз, соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” акцияси ва “Саломатлик ҳафталиклари” ўтказилмоқда.  Ана шу хайрли жараённинг мунтазам тарзда давом этаётганлиги мазкур касалликларнинг аста-секинлик билан камайиб бораётганлигини кўрсатади. Бунинг исботи сифатида айтиш жоизки, кўкрак бези саратони 2012 йилда 47 фоизга яхшиланган бўлса, 2014 йилда эса 70 фоизга, бачадон бўйи ўсмаси 2012 йилда 43,4  фоиз яхшиланган бўлса, 2014 йилда эса бу кўрсаткич 71 фоизни ташкил этди.

Бу шифо масканида малакали мутахассислар ўз ишларига жиддий ёндошган ҳолда мураккаб опаерация жараёнларини муваффақиятли бажармоқдалар. Бунда республика онкология илмий маркази қошидаги назария ва амалиёт йўналиши бўйича олиб борилаётган ўқув курсларининг хизмати катта бўляпти. Жамоа ходимлари бир қанча хорижий давлатларнинг тиббиёт муассасаларида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб қайтмоқдалар. Кўплаб шифокорлар Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедраларида ҳам малакаларини бойитмоқдалар.

Вилоят, туман ва шаҳар миқёсида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда диспансерда ташкил этилган бригада таркибидаги маммолог, хирург, гинеколог, УТД, болалар онкологи каби мутахассислар фаол иштирок этиб келмоқдалар. Вилоятимиздаги мавжуд қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт шифокорлари ушбу тиббий масканда малакали шифокорлар томонидан ўқитилди.

Онкология касалликлари бедаво эмс. Бунинг учун ҳар бир инсон саратон хасталиги ҳақида чуқур маълумотга эга бўлиши зарур. Йилда икки марта тиббий кўрикдан ўтиб туриши, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиши талаб этилади.

You must be logged in to post a comment Login