Фарғонада 4 йилда 164 та спорт иншоотлари қурилди

DSC_1229

Юртимизда болалар спортига катта эътибор қаратиляпти. Шу боис ёшлар орасидан жаҳон, халқаро, Осиё ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқиб, Ватанимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Бу борада республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги “Болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1332-сонли қарори ижросини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мухбиримиз филиал директори М.Турдиматов билан шу хусусда суҳбатлашди.

2010-2014 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятда жами 164 та спорт иншоотларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 24 та ТИП лойиҳасидаги  спорт мажмуалари, 75 та умумтаълим мактаблари учун спорт заллари, 2 та болалар спорт майдончалари, 1 та ёпиқ сузиш ҳавзаси янгидан қурилган бўлса, 25 та мавжуд спорт иншоотлари ва  7 та сузиш ҳавзалари капитал таъмирланган.  Ушбу мақсадлар учун Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 72,38 млрд. сўм  маблағ сарфланди.  Мазкур иншоотларнинг 74 фоизидан ортиғи қишлоқ жойларида барпо этилди. Эскирган спорт анжом ва инвентарлари ўрнига  жорий  йилда 96 номдаги 2,290 млн. сўмлик  янги жиҳозлар билан  тўлиқ таъминланди.

Вилоятдаги 1138 та болалар спорт иншоотларида 1792 нафар  мураббийлар (шундан 306 нафари хотин-қизлар) фаолият кўрсатиб келмоқда. 802 нафар (341 нафари аёл) олий маълумотли. Мураббийларнинг 7 нафари  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, 18 нафари  халқаро тоифадаги спорт устаси, 46 нафари спорт устаси,  114 нафари спорт усталигига номзод. Фарғона шаҳридаги “Дельфин” сув спорти мажмуаси директори, кураш бўйича жаҳон чемпиони, спорт устаси Севара Деҳқонова, Қувадаги 2-БЎСМ директори, акробатика бўйича жаҳон чемпиони, спорт устаси Озодахон Пўлатова, Фарғона шаҳридаги 1-БЎСМдан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” Елена Дружинина ва бошқалар шулар жумласидандир.

Мавжуд 1138 та спорт иншоотларида бир кунда 136560 нафар ўқувчи шуғулланиш имконига эга. Спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактабларидаги спорт залларида жисмоний тарбия дарсларидан сўнг иншоотга яқин жойлашган таълим муассасалари ўқувчилари учун 11021 та дарсдан ташқари спорт секциялари ташкил этилди.

Шунингдек, ахолининг турли қатламлари ўртасида спортни оммавийлигини ошириш, айниқса хотин-қизларни спорт машғулотларига жалб қилиш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, спорт иншоотларида машғулотлардан бўш вақтларда 102 та ташкилот ва 365 та маҳаллалардан  55340 нафардан ортиқ фуқаролар спорт билан шуғулланишмоқда.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари, «Алпомиш — Барчиной» махсус тест синовлари, «Қувноқ стартлар», «Соғломжон — Полвонжон», «Ёзги таътил», “Баҳор маликалари”, “Футболимиз келажаги”,  “Болалар лигаси”, шунингдек, футбол, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, бадиий ва спорт  гимнастикаси, акробатика, сузиш, шахмат, шашка, стол тенниси бўйича ўтказилаётган спорт мусобақалари яхши натижа бермоқда. Бундан ташқари вилоятда фаолият кўрсатаётган 64 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида Олимпиада ўйинлари туркумига киритилган бокс, таэквандо, оғир атлетика, юнон-рум ва эркин кураш, дзюдо, чим устида хоккей, стол тенниси, сузиш турларини ривожлантириш мақсадида янги спорт секцияларини очиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.   

Спорт турлари бўйича туман, шаҳар ва вилоят биринчилиги мусобақалари ўтказиш йўлга қўйилиб, жорий  йилнинг шу даврига қадар ҳамкор ташкилотлар билан 587 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилди. Шундан, 16 таси   Республика, 2 таси халқаро, 98 таси вилоят, 587 таси шаҳар ва туманлар ҳамда таълим муассасалари бўйича ташкил этилган. Ўтказилган спорт тадбирларида жами 25 минг нафардан зиёд нафар ўқувчи-ёшлар қатнашди. Ҳар бир умумтаълим мактабларининг республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан стол тенниси жиҳозлари билан таъминланиши натижасида спортнинг мазкур тури билан умумтаълим мактабларида шуғулланаётган қизларнинг сони  56 минг нафарга етди.                        2014 йилнинг ўзида ўқувчи-ёшлар ўртасида таниқли спортчилар иштирокида 78 та “Маҳорат сабоқлари” тадбирлари ўтказилиб, унда таниқли спортчилар ёш спортчиларга ўз малака ва маҳоратларини намойиш қилдилар. Жумладан, Қўштепа туманида бокс бўйича Олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Қўқон шаҳрида бокс бўйича бир неча бор халқаро мусобақалар ғолиби Ойбек Шарипов, Ўзбекистон туманида шахмат устаси Нафиса Мўминова, Марғилон шаҳрида бодибилдинг бўйича чемпион Хабибулло Низомов, Фарғона шаҳрида теннис устаси Ирода Тўлаганова, Қувасой шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақалар совриндори Шерзод Ҳусанов, Бувайда ва Учкўприк туманларида футбол бўйича ёшлар ўртасида икки маротаба жаҳон чемпионати иштирокчиси Муҳсин Убайдуллаевлар ўқувчи-ёшларни хусусан ёш спортчиларни спортга янада жалб этиш борасида ўз маҳоратларини кўрсатдилар.

Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил топгандан буён ўтган даврда фақатгина Фарғона вилоятининг ўзидан 77 нафар жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқди. Жамғарма томонидан янги спорт иншоотларини қуриб фойдаланишга топширилиши натижасида яна 3 минг нафардан ортиқ болалар спорт билан мунтазам шуғулланиши учун имконият яратилди. Жумладан, спорт билан шуғулланиб келаётган ўқувчилар томонидан республика миқёсидаги мусобақаларда 4630 нафар ўқувчи-ёшлар  иштирок этиб, 474 та биринчи, 680 та иккинчи, 582 та иккинчи, 582 та учинчи ўринларни, халқаро миқёсда ўтказилган мусобақаларда 571  нафар ўқувчилар иштирок этган ва улар томонидан 114 та 1-,103 та 2- ва 132 та 3- ўринлар қўлга киритилди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида жойларда спорт майдонлари, футбол стадионлари, заллар замонавий спорт анжомлари билан таъмирланиб, спортсевар ёшлар ихтиёрига топширилаётгани ютуқлар омили бўляпти.

You must be logged in to post a comment Login