АФШОНАЛИК ТАБИБ ВА УНИНГ КАМОЛОТИ

сино

Айтишларича, азалдан осмон гардишига она-ер бағридан бир қатра нур кўтарилиб, атрофни ой янглиғ ёритиб тураркан. Бу нур осмон манзилларига Бухорои шарифдан етиб бораркан.

Ҳа, Бухорои шариф ана шундай муаззам маскан. Муҳаддислар султони Имом Исмоил Бухорийга, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Рометоний, Ревгарий, Баҳоуддин Нақшбандга бешик бўлган Ватандир ул. Бухоро ўн бир асрки, тиббиёт тарихида оламшумул излар қолдирган, наинки жон, балки қалбларнинг дардига дармон топган буюк аллома Абу Али ибн Синонинг киндик қони тўкилган диёр. Табобат султони бу шариф шаҳарнинг Афшона қишлоғида таваллуд топган.  Истиқлол йилларида Бухоро тиббиёт институтига талабаликка қабул қилинган йигит-қизлар дастлаб Афшонада қасамёд қиладилар. Зотан бу ташрифда рамзий маъно бор, албатта.

Абу Али 16 ёшидан машҳур табиб бўлиб танилган. Болалигида Ҳусайн, ул-ғайганда  табиби ҳозиқ деб ном чиқарган аллома Хоразм пойтахти Урганч шаҳрида “Маъмун академияси”га қабул қилинади. Улкан тиббий асар – “Тиб қонунлари” ни яратади. Бу билан у бутун дунёга машҳур бўлиб танилади. Ибн Синонинг беназир табиб бўлиб шаклланишида Бухоро кутубхонасининг аҳамияти катта бўлган.

Ибн Сино қаламига мансуб шеърий асарларнинг баркамоли “Уржуза” бўлиб муаллиф бу ҳақда шундай дейди: “Мен бу “Уржуза” га камолот тўнини ва ҳусн сарупосини кийгаздим, уни ўрганиш осонроқ, машаққати камроқ бўлсин деб, тўқилишини осон, вазнини енгил қилдим. Кимки унга идрок кўзи билан қараса, бу ҳажми кичик асар туфайли катбоби ва олимларга ҳомийлик қилган илмпарвар хоразмлик вазир Абул-Ҳасан ас-Саҳлийга бағишлаб ёзилган. Асарда соғлиқни сақлаш санъати моҳирона очиб берилган. Инсон руҳиятида пайдо бўладиган кек, ўч олиш шавқини синдирувчи,  юрак сиқилиши ва унга шодлик берувчи омилларни муфассал баён этади. Мураккаб ва содда дориларни тайёрлаш ва уларни истеъмол қилишни ўргатади.  Номлари алфавит билан тартиб берилган гиёҳларнинг хусусиятлари ҳайратланарли  тарзда ифодаланади. Муалсалликларни буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино бундан ўн бир аср илгари аниқлаганлигига иқрор бўласиз. Ҳали руҳшунослар аниқ-лаб улгурмаган ташқи муҳит билан боғлиқ кишининг психик ҳолатларини аллома ҳаётий мисолларда ишонарли қилиб кўрсатади. Инсон минг йил яшар эди, гард-ғуборлар бўлмаганда, дейди донишманд табиб. Бинобарин, ривоятларда унинг мангу ҳаёт дорисини топган, бироқ қайсидир шогирди уни қасддан тўкиб юборган, дейишади.

Дунё олимлари тиббиёт лари ҳақида қайдлар ёзар эканмиз, ҳамиша қалбимизни ҳурмат ва эҳтиром туйғулари чулғаб олаверади. Аждодларимизнинг ёрқин сиймолари олдида таъзим бажо келтираверамиз. Авлодлар Афшона қишлоғида туғилиб бутун дунёга довруқ солган Авиценна номи билан Ғарбу Шарқда унутилмас излар қолдирган  бобокалонимиз мероси сарчашмаларидан асрлар оша баҳраманд бўлаверадилар.

You must be logged in to post a comment Login