АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда семинар

123

Одам савдоси – инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда ўз гирдобига асосан ёшлар ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.

Бу борада халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ва бошқа халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан республикамизда одам савдосига қарши курашиш фаолияти билан шуғулланувчи идора ва ташкилотларни бу борадаги халқаро тажрибалардан хабардор этиш мақсадида вилоят прокуратураси мажлислар залида “Одам савдосига қарши курашиш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарга Америка Қўшма Штатлари элчихонаси вакиллари жаноб Сет Миллер ва жаноб Мамед Аскеров, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Бабаджанов, вилоят прокурорининг 1-ўринбосари С.Эшқувватов, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бош-қармаси ходимлари, Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят Идоралараро комиссияси аъзолари, ко-миссиянинг туман, шаҳар масъул котиблари, туман-шаҳар прокурорлари, СВОЖЖДЛҚК Департаментининг туман-шаҳар бўлими бошлиқлари, хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарни жаноб Сет Миллер кириш сўзи билан очди.

Семинар тўрт сес-сиядан иборат бўлиб, икки кун давом этди. Анжуманнинг биринчи иш кунида учта сессия ўтказилиб, биринчи сессияда “Одам савдосига қарши курашишни ташкиллаштириш: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида вилоят прокурорининг 1-ўринбосари С.Эшқувватовнинг “Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро шартномалар ва Ўзбекистон миллий қонунчилиги”, Америка Қўшма Штатлари элчихонаси вакили, жаноб Сет Миллернинг “Одам савдосига қарши курашишда АҚШ тажрибаси: жазо ва ҳимоя”, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Қўчқоровнинг “Ҳудудий идора-лараро комиссия ишини ташкил этиш” мавзусидаги маърузалари эшитилди.

Иккинчи сессияда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ходжаева “Ижтимоий ҳамкорлик: халқаро шартномаларга мувофиқ ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига қарши курашишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги” ва “Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг одам савдосига қарши курашишда иштироки”, “Меҳримиз сизга” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Ҳ.Мирзараҳимова “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига қарши курашишда иштироки”, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими бошқаруви раиси, нодавлат нотижорат ташкилоти вакили А.Юлбарсов “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида маҳалланинг ўрни” мавзусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Учинчи сессияда “Одам савдосига қарши курашишда ҳуқуқни қўллаш. Жабрланувчиларни ҳимояси ва реабилитация қилиш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғининг ўринбосари Б.Бабаджановнинг “Одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича прокурор назорати”, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий му-ҳофаза қилиш бош  бошқармаси бошлиғи Д.Усмоновнинг “Ўзбе-кистон Республикасида одам савдосида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш масалалари”, “Меҳримиз сизга” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳуқуқшуносининг “Одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш механизми”, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Ғоибназаровнинг “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти масалалари”, “Меҳримиз сизга” нодавлат нотижорат ташкилоти психологининг “Одам савдоси жабрланувчилари билан ишлаш” мавзусидаги маъ-рузаларини анжуман қатнашчилари катта қизиқиш билан тингладилар.

Семинарнинг иккинчи иш кунида “Одам савдосининг олдини олиш; ахборот-таҳлил ишлари” мавзусида “Ҳуқуқ ва бурч” журнали бош муҳаррири Ж.Наҳановнинг “Оммавий ахборот воситаларида одам савдосига қарши курашиш масалаларини ёритиш муаммолари. Одам савдосининг олдини олишда электрон оммавий ахборот воситаларининг роли”, “Меҳримиз сизга” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Х.Мирзараҳимованинг “Одам савдосига қарши курашишда ахборот-таҳлил масалалари” мавзусидаги маъруза-лари эшитилади.

Семинар якунида жаноб Сет Миллер ва жаноб Мамед Аскеров анжуман қатнашчилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига батафсил жавоб қайтардилар. 

You must be logged in to post a comment Login