Тинчлик – тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омили

_DSC9065

Осойишта юртда юксалиш бўлади, фаровон элдан хотиржамлик кетмайди. Истиқлол шарофати, давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати самарасида саодатли, файзли кунларга мушарраф бўлмоқдамиз.Жойларда Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзидаги фикрлар барчамизни тинчликни, тараққиётни қадрига ундамоқда. Зеро, бу кунларга осонлик билан эришилгани йўқ.

Дарҳақиқат, ўтган 23 йил ичида юртимизда бемисл ўзгаришлар, янгиланишлар рўй берди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш, ёш авлодни соғлом ва баркамол шахс этиб тарбиялаш, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшувчи малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини рағбатлантириш, мактаблар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар юксак самаралар бермоқда.

Бундай хайрли ишлар натижасини вилоятимиздаги кўплаб таълим муассасаларида кўриш мумкин. Истиқлол йилларида таълим масканларининг қиёфаси тубдан ўзгарди. Янги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари барпо этилиб, мавжудлари реконструкция қилинди, капитал ва жорий таъмирдан чиқарилди. Барча масканлар зарур замонавий ўқув-лаборатория, техник жиҳозлар билан таъминланиб, ўқитиш сифати ҳамда самарадорлиги янги, янада юқори босқичга кўтарилди. Албатта буларнинг барчасига юртимиздаги тинчлик ва осойишталик боис эришилмоқда.

Тинчлик ва тараққиёт, фаровонлик ва ободлик ўз-ўзидан келмайди. Бу неъматларнинг барқарор ва мустаҳкам бўлиши учун танлаган йўлимизда собитқадам бўлиб, тинчликнинг маъно-мазмунини бойитишимиз, халқимизни, айниқса, ёшларимизни истиқлол шарофати билан эришган бугунги саодатли кунларимиз ва осуда ҳаётимиз қадрига етиб яшаш руҳида тарбиялашимиз даркор.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек асраш энг катта вазифаларимиздандир. Бинобарин, йигирма икки йиллик мустақил тараққиётимиз йўлида элу юртимиз бошдан кечирган оғир синовларни ёддан чиқармаслигимиз, мустақиллигимизни, тинч-осойишта ҳаётимизни асраш учун ҳар биримиз доимо курашиб яшашимиз лозимлигини алоҳида таъкидлаш керак.

You must be logged in to post a comment Login