Қува – X асрда водийданинг марказий шаҳарларидан бири

Фарғона вилоятидаги шу номли туман марказида жойлашган, биринчи бор XX аср бошларида тадқиқотчилар эътиборига тушган. Унинг ўлчами, минглаб сопол парчалари ваа бошқа топилмалар аҳолини ушбу ҳаробаларни афсонавий Қай қубод билан қиёслашига асос бўлган.

Қува тўғрисида ёзма манбаларда жуда ҳам кам маълумотлар учрайди. Араб географларининг кайд килишича, Қубо X асрда водийдаги марказий шаҳарлардан бири бўлган. Айрим муаллифлар уни хатто Фарғона пойтахти Ахсикетдан каттароқ ва чиройлироқ деб таърифлайди.

VIII аср бошларидаги воқеаларни ёритувчи манба бўйича Қубода Фарғона ҳукмдори ворисининг қароргоҳи бўлган. Бу шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий салоҳиятини бу ерда зарб этилган тангалар ҳам тасдиқлайди. Қазишмалар мобайнида Қувада ноёб тангалар кўплаб топилган ва улар водийдан ташкарида деярли учрамайди. Қува тангаларини чуқур ўрганган О.И. Смирнова бу шаҳарда VII — VIII асрларда зарб қилинган деб хулоса беради. Шундай килиб, Қува илк ўрта асрларда муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган шаҳар эди.

Хитой манбаларига кўра, VII асрда водийда иккита пойтахт бўлган: шимо­лий томонда Косон Турк хоконлиги ҳукмдорларининг қароргоҳи ва жанубда – Хуминда маҳаллий хукмдорлар вакили турган. Хумин қаерда жойлашгани ноаниқ бўлса-да, VIII аср бошларидаги Қуванинг сиёсий ва иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олиб, араб манбаларидаги Қубо ва Хитой йилномаларидаги Хумин бир шаҳар, яъни Қува деган хулосага келинган.

Дастлабки археологик казишмаларни Ўзбекистан Республикаси ФА Тарих ва археология институти ходимлари 1956-1970 йиллари академик Я. Ғуломов раҳбарлигида олиб борди.

Археологик ёдгорликнинг турли жойларида қазишмалар ўтказилиб, аркнинг X асрда бузилиб яроксиз холга келиб қолганлиги тасдикланди. Бирок шаҳар сиёсий ва маданий марказ сифатида XIII аср бошларига кадар, яъни мўғиллар томонидан вайрон этилгунча йирик кентлардан бири бўлиб қолди.

Айникса, шаҳристоннинг шимол томонида кенг кўламли археологик қазишмалар олиб борилди. Бу ерда 1958-1959 йиллари будда ибодатхонаси ковлаб очилди. Яшаш жойи ва ибодатхона, ундаги сиғиниш комлпекси яхши сақланган. Бу комплексда V-VII асрларда гавжул ҳаёт кечган ва VIII аср бошларида бузиб юборилган. Қувадан аниқланган ҳайкаллар ва бошқа топилмалар ушбу шаҳар аҳолисининг бир қисми араблар келгунга кадар будда динига сиғинганлигини исботлайди. Будда дини бу ердаги ягона дин эмас эди, 1956-1958 йиллардаги казишмаларда оташпарастлик дини билан боғлик топилмалар ҳам аниқланган. Зардуштийлик ва будда топилмалари VII-VIII асрларга тааллуқли ва улар икки диний тизим вакилларининг Қува шаҳрида ёнма-ён яшаганларини кўрсатади. Бунга яна христианликнинг хоч (крест) кўринишидаги тақинчоқни ҳам киритиш керак. Бу топилма X асрга тегишли эди.

1996-2006 йилардаги қазишмаларда ёдгорликнинг жанубий-шарқий бурчагида баландлиги 4 метрдан ортиқ бўлган шаҳар қадимги деворининг бир қис­ми очилди.

Шаҳристоннинг жануби-шарқий бурчагида археологлар ва меъморлар учун аҳамияти катта бўлган дарвоза очиб ўрганилди. Бунгача шаҳристонда иккита дарвоза бор деб қаралган. Натижада шаҳар кириш кисмининг мураккаб меъморий ечимлари аниқланди ва бундай иншоот, айтиш мумкинки, Марказий Осиёнинг ўрта асрлар тарихида биринчи марта тўла очиб ўрганилди. Изланишларнинг кўрсатишича, шаҳар дарвозаси ўрта асрлардан ҳам олдинроқ мавжуд бўлган.

Ўтган асрнинг 50-йилларида археологлар арк ва шаҳристоннинг майдони 12 гек­тар­лиги ва VI асрга келиб бу майдонга аҳоли сиғмай қолиб, шаҳристон ташқа­ри­сига чиқилганини аниқладилар. Бундан ташқари, шимолий деворнинг кесими, унинг остида эрамиз бошларига оид яна кандайдир мудофаа девори борлигини қайд этилди. Умуман, ўтган асрнинг 50-60 йилларидаги текширишлар натижа­ла­ри: яъни, биринчи асрга оид сополлари кўплаб учраши, иккита бронза пайкон­ларининг топилиши Қува эрамиз бошларида пайдо бўлган, деган хулосага олиб келган эди.

Кейинги йилларда Қувада янада қадимги маданий қатламлар тўғрисида материаллар топилди. Биринчи марта шаҳристоннинг жанубий-шарқий бурча­гидаги қазишма пайтида бронза пайкон топилди. Худди шунга ўхшаш камон пайконлари Фарғона водийси илк темир даврининг мозор-қўрғонларида учраган эди ва уни Помирдаги шундай топилмаларга ўхшашлиги хисобга олиб, милоддан аввалги V аср деб санаси белгиланган.

Қадимги даврни ёритувчи кўплаб археологик материаллар 1998 йилги қа­зиш­малар пайтида топилди. Бир пайтда икки нуқтада шаҳристон жану­би-шарқий бурчагида ва жанубий мудофаа деворлари остидан қадимий сополлар комплекси кайд этилди. Сополлар аксарияти қўлда ясалган ва сирти оч сариқ ва қизил ангоб билан қопланган. Баъзиларида буёқ излари ҳам сакданган. Техно­ло­гик белгилари ва идиш шакллари водийнинг Эйлатон маданиятида учрайди ва ми­лод­дан аввалги VI-III асрлар билан белгиланади. Қува топилмалари Эйлатон ком­плексининг кейинги даврига тўғри келади ва шунга карамай, шаҳристон топил­малари 2500 йил билан саналаниши мумкин.

Қувада археологлар томонидан ўрта асрларга оид шишасозлар, темирчилар, кулоллар, чармгарлар устахоналари топилган. Айниқса, Қува шишасозларининг маҳорати юксак бўлган. Рангли шишадан хилма-хил хўжалик ва атторлик буюм­лари тайёрланган. Шиша буюмларнинг катта коллекцияси ўтган асрнинг 50-60 йилларида тўпланган (Ахраров И., 1960). Кейинги йилларда ҳам шиша буюмлар кўплаб қайд килинди. Идишларнинг аксарияти паймона ва кадахлардан ташкил топган. Шиша идишлар турли туман этиб безатилган. Қува идишлари буртма ва қирқма усулида бажарилган, унда идишга ипга ухшатиб ёки нақш киркиб жило бериб сиртига ёпиштирлган.

1996 йили шаҳарнинг жанубий-шарқий бурчагида XII асрга тўғри келадиган махсус хумдонли хона очилди. Хонадан ясси қурилиш ойналари ҳам топилди.

Фарғона водийси фойдали казилмаларга бой улка. Темир ва мис рудалари жуда қадим замонлардан бери эритилиб, кайта ишланиб фойдаланилган. Металл буюмларни рудадан олиб уни қайта ишлаш катта шаҳарларда йўлга қўйилган. Ана шундай ҳунармандчилик марказларидан бир Қува эди. Бу ерда темир эритиш учун мулжаланган гилкозон парчалари қайд этилган. 1998 йилги қазишмаларда жану­бий-шарқий дарвоза олдидаги бир хонада металлургия чикиндилари (тошқол ва эриган темирнинг қотган булаклари) кўплаб топилди. Хона ўртасида атрофлари куйиб кетган ва ичи кул билан тулган йирик хумдон топилди. Хумдондан сал нарида усталар кулайроқ туриши учун иккита чуқур ковланган. Бу қурил­ма­ларни ҳозирда ҳам темирчилик устахоналарида кузатиш мумкин. Хона ва унинг полидан топилган михлар, пичоқлар ва совут парчалари бу те­мир­чилик устахонасининг XII асрга тўғри келишини қўрсатди.

Қувада хозирча бронза ишлаб чиқариш хумдонлари ва устахоналари топил­маган. Аммо, ёдгорликнинг кўплаб нуқталаридан рангли металлардан, айниқса, мис ва унинг қоришмаларидан ясалган буюм ва уларнинг парчалари аниқланган. Масалан, археологлар метал идиш парчаси, бутун сакланган бронза идиш, афсонавий махлуқ кўринишида бронзадан қуйилган шамчироқ оёги, ойна парча­лари, тўқалар, сирғалар ва ошиқ-мошиқ кабиларни қайд этганлар. Бронзадан сур­ма идишчалар ҳам юқори малака билан чиройли қилиб ясалган. Бир хил бронза идишларнинг кўплаб топилгани, ўз танга зарбхонаси борлиги, катта миқдордаги бронза котишмасининг учраши мутахассисларга Қува мис ва бронза ишлаб чиқа­риш маркази бўлган деган хулосага келишларига сабаб бўлган.

Чарм ишлаш буйича устахона ҳам шаҳристоннинг жануби-шарқий бурча­гида ковлаб ўрганидди. Бу ердаги уй хўжалигининг бир хонасида унинг бажарган вазифасини далилловчи топилмалар кайд этилди. Хона поли яхшилаб котирилган. Унда учта туртбурчакли қурилма тозалаб очидди. Бу қурилма деворлари ва ичкари томони алебастр (ганч) билан 3 см.гача қалинликда сувалган. Гипсни кддимдан гидроизоляция хусусияти маълум ва шунинг учун ушбу иншоотлар суюқлик саклайдиган катта идиш сифатида фойдаланилган. Пол устида тощдан ясалган тери текислагич топилди. Бу хонани хайвон терисини қайта ишлаб чарм тайёрлаш учун мослаштирилган хона дейиш мумкин.

4-казишмадан ҳар хил тошлардан ярим ишланган буюмларнинг топилиши заргар устахонаси эканлигидан далолат беради. Бундай устахоналар олдин ҳам Қува ёдгорлигида ўрганилган. Жумладан, ўтган асрдаги қазишмаларда будда ибодатхонаси якинидаги уй-жойларда ҳам заргар устахонаси ковлаб ўрганилган (Булатова В.А., 1972. 56-6.).

Казишмалар даврида энг кўп топилган моддий ашё — бу кулолчилик буюмларидир. Тўғри, хозирда кулолчилик билан алокаси бор бирор хона ёки устахона археологларга маълум эмас, лекин кулолчилик буюмларининг Қувада ишлангани шубҳасиз. Буни сопол идишлар химиявий таркиби тахлили ҳам тасдаклайди. Уларнинг лойи Қува ва унинг атрофидаги тупроктаркибига айнан ухшаш. Сопол лойи хозирдаги тандирчилар ишлатадиган тупроққа жуда яқин туради (Гражданкина Н.С., 1962. 147-148-6.). Албатта икки минг йилдан ортик вакгда сопол идишлар шакли ва улардаги «мода» бир неча марта узгарган. Айникса, милоддан аввалги I минг йиллик ўрталаридаги кулолчилик намуналари бошқаларидан кескин фарқ қилган. Биринчидан, улар кулда ясалган, иккинчидан, сиртини безаш ҳам фарқ қилган. Кулол чархисиз тайёрланган сопол идишлар кизил ва кизғиш ранглар билан бўялган. Чархда ясалган сополларга окиш рангларда жило берилган. Баъзида идишлар сиртига буёк билан геометрик ва Ўсимлик нусха нащплар солинган. Бундай идишлар сони тахминан милоддан аввалги II асрдан ортиб боради. Энди кулолчилик услублари янгиланади. Аксарият кулолчилик идишлари чархда тайёрлана бошлайди. Сополлар лойи сифати аъло, куйдирилиши сифатли ва идишлар юпка ва жарангдор килиб ясалади. Милоддан аввалги II асрдан милоднинг VI асригача сопол идишлар сирти сифатли кизил ёки кора ангоб билан копланади. Шу даврдан Фарғона водийсида ўзига хос «тирнаб» геометрик нақш солиш раем булади.

Марказий Осиёдаги чорвадор-кўчманчи аҳолининг моддий маданиятга таъсири кўплаб кузатилган. Бу нарса VI-VIII асрлардаги Қува ва водий кулолчилигига ҳам таъсир этган. Бу жараён аста секин сопол идишлардаги турк-сугд хилларининг пайдо булишида сезилади. Крлаверса, VI асрдан эътиборан сифатли Фарғона ангоби камайиб кетади ва ҳар хил дастали идишлар (ёглоги ва бошқалар) пайдо булади. Қувадаги кўплаб идишлар металл ва ёгочдан ясалган идишларга таклидан кулолчилик идишлари тайёрланган.

Марказий Осиёда IX асрдан бошлаб сирланган сопол идишлар пайдо булади. Бу нарса Фарғона водийсини ҳам четлаб ўтмади. Сопол тайёрлашдаги бу янги усул водийда жуда тез тарқади. Одатда геометрик ва ўсимлик нақшлари, баъзида бироз мураккаб мотивлар ҳам пайдо булади. X-XII асрларда Қувада тайёрланган сопол идишлар узининг нафислиги, чиройлилиги ва сифати билан ажралиб турган. Қуванинг сирланмаган кулолчилик идишлари ҳам жуда сифатли бўлган. Уларга кесиб, тирнаб ёки уйиб турли гуллар солинган.

Шаҳар ҳунармандчилик маркази сифатида якин атрофдаги аҳолинигина эмас, балки бозорни ҳам таъмин этган. Шаҳар йириклашган сари уни ушбу худуддаги салохияти орта борган. Шунинг учун қадимги ва ўрта асрлардаги Қуванинг хунармандчилик махсулотлари Фарғонанинг икгисодиётида ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Қувада олиб борилган кўп йиллик казишмалар салмокли натижаларга олиб келган булса-да хали археологлар олдида ечилиши керак бўлган мураккаб вазифалар турибди. Албатта, улар орасида энг муҳими Қуванинг илк даври тарихидир. Яъни, шаҳарни пайдо булиши ва бу давр билан боғлик мудофаа иншоотларини ковлаб ўрганиш зарур.

You must be logged in to post a comment Login