ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

DSC_0597

Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини сифат жиҳатдан янгилаш мақсадида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан  олға борилмоқдаки, конституция унинг ҳуқуқий баъзаси бўлиб қолди.

Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Биз учун фуқаролик жамияти–ижтимоий макон. Бу маконда қонун устивор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Бошқача айтганда давлатнинг қонунлари инсон ва фуқаро ҳуқуқларини камситмаслиги лозим. Шунинг баробарида барча одамлар қонунларга сўзсиз риоя қилишлари шарт”

Жамиятни ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ёшларга ўз билимларини мустақил тўлдира билишни, ўз ҳаётини баҳолашни ва йўлга қўйишни, бениҳоя кўп ва ўзгарувчан ахборот тизимида мўлжал ола билишни, онгида профессионализм ва билимдонликни мустаҳкамлашни ўз тафаккури асосларини шакллантиришни ўргатиш муҳим. Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим йўналишлардан бири бўлиб, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.

Бугунги кунда вилоятимизда 500 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари иқтисодиёт, таълим, спорт, аёллар ва ёшлар масалалари, экология масалалари, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам ҳамда бошқа йўналишларда фаолият олиб бормоқдалар. Мазкур муассасалар жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда, аҳолининг айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини оширишга кўмаклашиб келишмоқдалар.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, олдимизга қўйган устивор мақсад ва вазифаларни амалга оширишимизда ёшларнинг ўзларидан ҳам фаоллик талаб этилади. Ўз тақдири ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юрт фарзанди доимо изланишда ва интилишда бўлиши зарур.

Бугун ёшларимиз ижтимоий-сиёсий жараёнларни кузатиши ва фаол иштирок этиши, жамиятнинг асоси бўлган қонун устиворлигини билиши, унга итоат этиши ва ҳурмат қилиши, фуқаролик бурчини англаб етиши лозим. Шунингдек, фуқаролик жамияти асосларидан бири бўлган ҳудуддаги ННТ фаолияти ҳақида тушунчага эга бўлиши ва ихтиёрийлик асосида у ёки бу ННТ фаолиятида иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир.

Бунинг ёшлари маънавий қадриятини сақлаган ҳолда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамнафас бўлиши, ўзининг фаол фуқаролик позициясига эга бўлиши, мавжуд имконият ва шароитлардан тўлиқ тўғри ва ўз вақтида фойдалана олиши, ҳалол меҳнат, тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш  ҳамда кўпчилик манфаатини устун қўя олиш хислатларига эга бўлиши зарур.

Шу каби жиҳатларнинг жамулжам бўлгани ҳолда, Ўзбекистоннинг ҳозирги ёшлари аҳолининг кўп сонли ивтимоий гуруҳи сифатида мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлаишида, жамиятда ижтимоий барқарорлик ва сиёсий мувозанатнинг муҳим омилларидан бири бўлиб қолади.

You must be logged in to post a comment Login