ФАРҒОНА МУЗЕЙИ ЭКСПОНАТЛАР БОЙИТИЛМОҚДА

Ҳар қандай халқ тарихини ўрганишда музей катта аҳамият касб этади. Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи ҳам ўзининг тарихий мероси билан халқимизнинг бой ва ўзига хос тарихини тиклашда хизмати катта.

Музей марказий осиё худудидаги энг машхур музейлардан бири бўлиб, у 1899-йили очилган.

Музейнинг очилиш пайтида унинг фондида 2223 та буюм ва китоблар бўлган, хозирги кунда келиб музейимиз заҳираси кундан кунга бойиб бормоқда, ундаги экспонатларни сони 90 000 дан ортиқ. Биргина археология фондида 8000 дан ортиқ экспонатлар сақланмоқда. Ваҳоланки музей очилган пайтда унинг археология фондида фақатгина 2 дона археологик буюм мавжуд бўлган.

Музей фонднинг катта қисми Фарғна водийсининг аҳоли XIX  асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирги кунларга қадар бўлган турмуш тарзини акс эттирувчи негатив ва фотосуратлар, ҳужжатлар ўлканиг қадимий ва ҳозирги замон тарихига оид ашёвий буюмлар ташкил этади.

Ҳар қандай музей ўз захирасини янги топилма ва замонавий асарлар билан бойитиб боради. Аҳолимиз орасидан XIX асрга оид кўплаб ноёб асари антиқалар йиғиб олинмоқда. Шулар жумласига 35 дан ортиқ хитой вазаси, чинни-пиёласи ва қуруқ маҳсулотлар сақланадиган махсус идишлар киради. Бундан ташқари, музей фондида довруғи бутун дунёга машҳур Риштон кулоллари томонидан ишланган, XIX аср охирига мансуб бўлган 25 дона сопол лаган ва идишлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, аҳоли орасидан XIX асрга оид шойи, парчадан тикилган чопон ва деворий сўзаналар ҳам олиб келинди.

You must be logged in to post a comment Login