9 ОЙДА 2,8 МЛРД. СЎМЛИК КОЛБАСА МАҲСУЛОТЛАРИ

Президент  Ислом Каримовнинг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вилоятимизда кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ички бозорни сифатли, арзон ва харидоргир маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим аҳамиятга эга.

Бу қарорга мувофиқ асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарнинг ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 декабрдаги 2099-сонли қарорига кўра, юқоридаги имтиёз муддати 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

Айни кунларда вилоятимизда 30 тадан ортиқ гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур тадбиркорлик субъектлари 510,0 млн. сўмдан зиёд солиқ имтиёзларидан фойдаланишди.

– Корхонамиз томонидан шу йилнинг 9 ойида 2,8 млрд. сўмлик колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, вилоятимиз аҳолисига етказиб берилди, – дейди Марғилон шаҳридаги «Алоҳида гўшт маҳсулотлари» МЧЖ раҳбари Муҳаммаджон Раҳимов. – Бу даврда солиқ имтиёзлари туфайли 70 млн. сўм маблағлар ўз ихтиёримизда қолди. Солиқ имтиёзлари фаолиятимиз  кўламини кенгайтиришда муҳим омилдир. Ҳозирги кунда корхонамизда 30 та иш ўрни бор. Келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш ва қўшимча янги иш ўринлари ташкил этишни режалаштирганмиз.

You must be logged in to post a comment Login