ҚОНУНЛАР ИНСОН МАНФААТИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

155

Инсон ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  давлатларнинг  асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур вазифани самарали амалга ошириш учун давлатлар ўз миллий қонунларида инсон ҳуқуқларига оид нормаларини мустаҳкамлаб қўядилар.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош мақсади инсон ҳуқуқлариниг ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини таъминлаш инсонни қадрлаш ва улуғлашга йўналтирилган.

2014 йилнинг 5 сентябридан кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрам қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига уй қамоғи тарзида эҳтиёт чораси киритилди. Жиноят-процессуал кодексига янги киритилган 242-1-моддага асосан, “уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида уни ёшини, соғлиғини ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларини ҳисобга олган холда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ деб топилган тақдирда қўлланилади”.

Қонунда уй қамоғи гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчини жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар-жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек, унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда қўлланилиши белгилаб қўйилган. Гумон  қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкун.

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади.

Қайд этиш лозимки, Жиноят-процессуал кодексининг 237-моддасига асосан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат, шахсий кафиллик, жамот бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги, гаров, қамоққа олиш, вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш, ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви каби эҳтиёт чоралари тизимига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг киритилиши  ножўя қилмиш содир этган шахсга ўз оиласи бағрида бўлган вақтида тегишли  хулоса чиқариб олиш имконини беради. 

You must be logged in to post a comment Login