Фарғонада ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 9 ойида қарийб 120 минг нафар фуқаролар билан суҳбатлашилди

oits

 

Фарғона вилоятида  ОИТСга қарши кураш борасида амалга оширилаётган барча комплекс ишлар Президентимизнинг   “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига карши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги,  Вазирлар Махкамасининг “ОИТСга карши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғгрисида”ги  Қарорлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2013-2017 йилларда  ОИВ инфекциясига қарши кураш бўйича Стратегик дастури” асосида олиб борилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишларнинг самара ва савиясини янада ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги “2014-2016 йилларда  Ўзбекистон Республикасида “ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сонли қарори кабул килинди.

Ушбу қарорнинг ижосини таъминлаш борасида  вилоят ҳокимининг 2014 йил 15 сентябрдаги 235-сонли қарори билан   “2014-2016 йилларда Фарғона вилоятида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ҳудудий Дастури” тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

ОИВ инфекцияси тарқалишига карши курашиш бўйича профилактика тадбирларини амалга ошириш, ОИТСга карши кураш маркази ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мутахассисларни мунтазам ва тизимли равишда тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Дастурнинг асосий йўналишларидан биридир. Ушбу профилактик ишларни бажариш бўйича эса вилоятдаги барча мутассадди бошқарма ва муассасаларга вазифалар белгилаб берилди.

Аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактика ишларини ташкил этиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ходимлари билан биргаликда   хотин-қизлар кўмиталари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, республика Маънавият-тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси,  вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати,  олийгоҳлар, вилоят телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлик қилишмоқда.

Маҳаллалар, олий ўқув юртлари, мактаб, коллеж ва лицейларда  ОИВ инфекцияси бўйича аҳоли ва ёшларнинг хабардорлигини ошириш борасида учрашувлар, маъруза, давра суҳбати, ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Давлат дастурининг мақсад ва моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошкармасининг  3 та ишчи гуруҳи ташкилланди.Ушбу гуруҳларнинг иш жадвали тасдиқланиб, жорий йилнинг 30 сентябридан бошлаб бир ой муддат ичида мутахассислар барча шаҳар ва туманларда ўқувчилар, талабалар ва аҳоли ўртасида ОИТС профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришяпти. Вилоят телеведиениеси орқали мутахассислар чиқиши ташкилланди,  газеталарда мақолалар чоп этиб борилмоқда.

Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш масалаларига катта эътибор қаратилиб, улар ўртасида тушунтириш ишлари ўтказиляпти. 

Аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг  9 ойида 31738 нафар меҳнат мигрантлари, 42896 нафар никоҳланувчилар, 42896 нафар ҳомиладорлар билан суҳбатлар уюштирилиб, ОИВга лаборатория текширувидан ўтказилди.

Комплекс ишлар самарадорлигини ошириш учун вилоят ҳокимлиги қошида ташкил қилинган ОИВ инфекциясига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят  комиссияси фаолиятини олиб бормоқда.

ОИТСга карши курашда кенг жамоатчиликни ушбу долзарб муаммога жалб қилиш ҳамда масъуллигини ошириш касаллик таркалишининг олдини олишда ижобий натижасини беради. 

You must be logged in to post a comment Login