Марғилон: тарих ва бугун ҳамоҳанглиги

2 ПИРСИДИК МАЖМУАСИ

Марғилон тўғрисидаги дастлабки ёзма маълумотлар 10 асрга тааллуқли. Ўша даврларда шаҳар “Марғинон” деб аталган ва кейинчалик ҳар икки номи ҳам ишлатилиб келинган. Марғилон номининг келиб чиқиши ҳақида аниқ бир маълумот йўқ. Айрим топонимистлар “марғ” – “майсазор”, “ўтзор”дан деб тахмин қиладилар. Марғилон “мурғ” ва “юнон” сўзларидан деган маҳаллий тўқима ривоят ҳам бор. Ибратнинг “Тарихи Фарғона” қўлёзма асарида ёзили­шича, шаҳарга 883 йилда асос солинган. Археологик топилмалар Марғилон ўрнида милодий эра бошларидан аҳоли яшаб келаётганлигини, 10 асрларда у катта қишлоқ бўлганлигини, 11 – 12 асрларда эса шаҳарга айланганлиги тасдиқламоқда. Шу вақтда Марғилон вилоятнинг бош шаҳри ҳисобланганли­гини қайд этилган. “Бобурнома”да Марғилон Фарғонадаги 8 та шаҳарда бири эканлиги, шаҳарнинг ободлиги, ширин мевалари ҳақида сўз юритилиб, унинг “донаи калон” деб аталувчи анори ва “субҳоний” навли ўриги мақталади. Шаҳарнинг қадимий қисмида ўтказилган археологик қазилмалар натижасида Марғилонга бундан 2 минг йил аввал асос солинганлиги аниқлан­ди. Маҳаллий маълумотлар бўйича шаҳарнинг 12 дарвозаси бўлган. Шаҳар турли давлат­ларда Темурийлар, Шайбонийлар давлатлари, кейинги даврда Қўқон хонлиги таркибида бўлган.

Марғилон азалдан ҳунармандлар шаҳри сифатида донг таратган. Атлас ва шойи мато ишлаб чиқариш, шубҳасиз Марғилон номини дунёга таратган ҳунар туридир. Қадимда Марғилоннинг шойи матолари Миср, Эрон ва Юнонистон, Қашғар савдогарлари томонидан кўплаб ҳарид қилинган. Бу шаҳар Буюк ипак йўлининг муҳим стратегик объекти сифатида ҳам қадрланган. Марғилонлик ҳунармандлар – Охунов Мухтор, Мирзааҳмедов Турғунбой, Дадажонов Фазлиддин ва Каримов Муҳаммаджонлар яратган ипак матолар ҳар йили турли кўргазмаларнинг гултожи сифатида довруғ қозониб келмоқда. Жилокор ранглар, моҳирона тўқилган тасвирлар шундоқ ҳам нафис матонинг нафислигини ярада орттирган. Уни кўрган одамнинг кўзи қувонмас­дан қолмайди. Бугунги кунда Марғилон атласларини дунёнинг деярли барча йирик музейларида учратиш мумкин.

Марғи­лон дўппиталари ўзбекнинг ҳақиқий тимсолига айланган. Марғилонлик дўппи­дўз аёллар қўли билан яратилган дўппилар сифати, тасвирларнинг такрорлан­маслиги, ўзига хос ярқироқлиги киши диққатини тортади. Саодат ая Ота­жонова, Адолатхон ая Ғуломова, Розияхон ая, Оминахон ая ва Мўнисхон аяларнинг яратган асарлари дунё бўйлаб кенг тарқалган ва санъат асарлари сифатида кўплаб этнографик музейларнинг фондларидан жой олган.

Матога ишлов бериш, уни безаш санъати мазқур шаҳарнинг қадимги ҳу­нар турларидандир. Уста Солижон Аҳмадалиев авлоддан авлодга шу ҳунар турини ўтказиб келаётган, сақлаб қолган моҳир ҳунармандлардар бири ҳисоб­ланади. Унинг читга гул босиб яратган асарлари дунёнинг кўплаб музей­лари фонди ҳамда шаҳсий коллекциялардан жой олган. Ҳозирда унинг фаолиятини ўғли Шукрулло давом эттираётганлиги қувонарли хол, албатта. Ҳуранинг бу тури

Мисгарлик эса, ўзбек миллий амалий санъатининг юқори намунаси сифа­тида Марғилондан алоҳида ўрин тутади. Биргина Мадалиевлар хонадони давом эттириб келаётган анъаналар мисга ишлов бериш борасида қадимий усулларни келажак авлодга етказишдаги тенгсиз хизмат эканлиги хеч кимга сир эмас. Улар яратган асарлар респуб­ли­ка­мизнинг йирик музейларидагина эмас, жаҳоннинг кўплаб мамлакат­ларида – музейларда ва шахсий коллекцияларда сақ­­ла­ниб келинмоқда. Кўзни қамаш­тирувчи жимжимадор нақшлар нафақат тасвир сифатида, балки чуқур тарихий ва фалсафий маъно ифодалаши билан ҳам аҳамиятга моликдир.

Шунингдек, бу шаҳар ўз заргарлари, ёғоч ўймакорлик уста дурадгорлари, пичоқчилари, бешикчилари, косиблари ва бошқалар билан фаҳрланса арзийди, Марғилон ўзининг меъморий ёдгорликлари билан аҳамиятлидир. Пир Сиддиқ мажмуи (“Каптарлик”, 18 – аср ўрталари), Хўжа Мағиз мақбараси (18 асрнинг биринчи ярми), Чокар, Торонбозор масжидлари (20 аср бошлари), Саидахмад Хожа Эшон мадрасаси (19 аср охири) ва бошқалар сақланиб қолган ўзбек халқининг нодир меъморий мероси сифатида ардоқланиб келинмоқда.

Марғилон буюк аллома Бурҳониддин Марғилоний ва шоира Увайсий (Жаҳон Отин) туғилган ва ижод қилган шаҳар сифатида ҳам машҳурдир.

You must be logged in to post a comment Login