ЎЗБЕКИСТОН АЁЛЛАРИ – ДУНЁНИНГ ЭНГ БАХТЛИ АЁЛЛАРИ

27

Миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг, айниқса, аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда она бағрида шаклланади. Бугун аёлларимиз нафақат оилада яхши бека ёки меҳрибон она, балки жамиятимизда ҳам етук мутахассис, ўз касбининг устаси сифатида олдинги сафларда меҳнат қилишмоқда. Хўш, мустақиллик йилларида аёлларимиз қандай ҳуқуқларга эга бўлди, бир сўз билан айтганда, истиқлол ўзбек аёлига нима берди, хотин-қизлар тақдирида қандай ўзгариш ясади?

Жамиятнинг асосий кўзгуси – хотин-қизлар ҳисобланади. Аҳоли турмушининг фаровонлик даражаси, оилалар мустаҳкамлиги, барқарорлиги, келажак авлод – фарзандлар тарбияси, иқтидори, жамиятдаги интеллектуал салоҳият, маънавият ва маданият, маърифат, қўйингки, барча жабҳаларда эришилган ютуқлар шу жамият тараққиётига хотин-қизларнинг қўшадиган ҳиссаси ва ўша жамиятнинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг нуфузи, мавқеи, жамиятда тутган ўрни, ижтимоий тафаккури, сиёсий онги бутунлай ўзгарди. Аёл нафақат оила бекаси, балки жамиятда амалга оширилаётган маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг тўлақонли иштирокчиси ҳамдир.

Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони аёлларимизнинг тиббиётда, халқ таълимида, иқтисодиётда, сиёсатда, жамоат ишларида, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, фарзанд тарбиясидаги ўрни ва буларнинг қонунчиликда мустаҳкамланишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Аёлларимизнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини кучайтириш, уларнинг сиёсий ҳуқуқларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги туфайли уларнинг жамиятдаги тутган ўрни ошди. Буни ўзбек аёли исми шарифи ёнига «Ўзбекистон Қаҳрамони», «депутат», «сенатор», «тадбиркор», «директор» атамалари қўшиб айтиладиган, Зулфия, “Ниҳол” мукофоти совриндори сўзлари қўшиб ёзилишида ҳам ҳис қилиш мумкин. Вилоятимиздан биринчи қаҳрамон ҳам айнан аёл киши – қўқонлик педагог Манзура Мадалиева эканлиги барча фарғоналик аёлларни қувонтиради. 13 нафар ёш иқтидорли қизларимизга эса Зулфия номидаги давлат мукофоти берилгани уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салоҳиятини оширишнинг яна бир амалий ифодасидир.

Жорий йил Президентимиз таклифлари билан Соғлом бола йили деб эълон қилинди. «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ўз олдига янада масъулиятли вазифаларни қўйди. Вилоятимизда бир қатор хайрли ишларни амалга оширилди. Ҳеч бир бола эътибордан четда қолмаслигига эришиш учун биз қатор ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришга эришдик.

Вилоятимиздаги қарийб 4500 та бошланғич хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини янада такомиллаштиришни жойлардаги қуйи бўғинлар ишини тубдан қайта кўриб чиқишдан бошладик. Таклифлар бериш ва муаммолар ечими ҳам аслида маҳалла, коллеж ёки ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлар орқали амалга оширилади.

Бузилиб кетаётган оилалар, нимжон ва касалванд туғилаётган болалар эрта никоҳнинг натижаси эканлигини инобатга олиб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан аҳолига, аёлларимизга “Оиламиз, жамиятимиз эртасини билимдон ёшларга берайлик! дея мурожаатнома эълон қилинди. Мурожатнома жойларда ўрганилиб, қизларнинг эрта турмушга бериш ҳолатлари кескин камайишига эришилди.

Мамлакатимизда эртанги оналаримиз бўлмиш қизларнинг саломатликларини  муҳофаза этишга алоҳида аҳамият  қаратиляпти. Айниқса, қизларни спортга жалб этиш ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Оддий қишлоқ қизлари турли спорт турлари бўйича танловларнинг ғолиблари, чемпионларига айланмоқдалар. 

You must be logged in to post a comment Login