ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР: ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

saylov

Демократик жамиятда сайлов муҳим ва аҳамиятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат ҳокимияти қонунчилик ва вакиллик органларида ўринларнинг сиёсий партиялар ўртасида тақсимланишини, балки давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб бера олади. Демократик давлатнинг асл моҳияти бу сайловларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши, умум эътироф этилган халқаро нормалар ҳамда демократик андозалар асосида миллий сайлов қонунчилигини яратиш ва ривожлантириш билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасида эркин сайловларда иштирок этиш, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш принципларининг мамлакат Конституциясида ва қонунларида белгилаб қўйилганлиги, тадрижий равишда мукаммаллаштирилиб борилишининг ўзи  жамиятда демократик жараёнларнинг муттасил чуқурлашиб бораётганлигини билдиради.

Республикамиз Президентининг «Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасидаги қуйидаги фикрлари эътиборга молик: «Сaйловлaр – бу мaмлaкaтимиздa aмaлдa бўлгaн ҳуқуқий нормaлaрнинг нeчоғлиқ дeмокрaтик руҳдa экaнини нaмоён этaдигaн, дeмокрaтик ҳуқуқий дaвлaтнинг узвий бeлгиси, xaлқнинг ўз xоҳиш-иродaсини эркин ифодa этишининг, фуқaролaрнинг дaвлaт вa жaмият бошқaрувидaги иштирокининг aсосий шaкли бўлиб, ўтa муҳим вa ҳaл қилувчи aҳaмиятгa эгa мaсaлaдир».

Ўзбекистонда ўтган йиллар давомида сайлов тизими ва сайлов жараёни янада демократлашиб, такомиллашиб келмоқда. 2008 йил 25 декабрда  қабул қилинган  «Сайлов  тўғрисидаги  қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши   муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим  қонунларига  ўзгартиш  ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида»ги қонун сайлов  жараёнининг  ҳуқуқий  асосларини  янада  ривожлантирди. Ушбу қонунга  мувофиқ, Олий  Мажлиснинг Қонунчилик  палатасидаги  депутатлик  ўринларининг  сони  120 тадан 150 тага ўзгартирилди.  Бунда 135 та ўринни  сиёсий  партиялардан кўппартиявийлик асосида  бир  мандатли  округларда сайланадиган  депутатлар  эгалласа, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан эса Қонунчилик  палатасининг  ўн  беш  депутати  мазкур  ҳаракатнинг олий орган  (Конференцияси ) томонидан  Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган  муддатларда  сайланадиган  бўлди.     

Шунингдек, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган  реал жараёнларда сиёсий партияларнинг  роли кучайиб  бораётганлиги  инобатга  олиниб, сайловчиларнинг  ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодлар кўрсатиш  институти  бекор килинди. Депутатликка номзодлар ишончли вакилларнинг сони 5 нафардан 10 нафарга ўзгарди. Сайловга тайёргарлик куриш ва уни ўтказишда сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини янада кўчатиришни таьминлашга йуналтирилган бир катор янги   тартиб -  қоидалар  жорий  этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларини янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилган эди. Ана шундан келиб чиқиб, 2012 йилда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

Унга биноан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунинг 27-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасида “сайловолди ташвиқоти” тушунчасига аниқ таъриф, бундай ташвиқотни олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усуллари қонунчилик йўли билан белгилаб қўйилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисидаги норма киритилди. Унинг қонунчилигимизга киритилиши сайловчиларга ўз қарашларини, сиёсий хайрихоҳлигини аниқлаб олиш, бошқача айтганда, уларнинг ким учун ва қандай сиёсий дастур учун овоз бериш масаласида онгли равишда аниқ бир қарорга келиши учун вақт берилишига имкон яратди. Қонунчиликнинг ушбу қисмини такомиллаштириш овоз бериш арафасида турган суиистеъмоллик ҳолатлари ва қонун бузилишларининг олдини олиш имконини берди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига қўшимчалар киритилди. Бу муддатидан олдин овоз бериш ҳолатида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари амалга оширилишини, уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини, участка комиссиялари фаолияти ошкоралигини таъминлаш ва сайлов қонунчилиги бузилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик борасида навбатдаги қадам бўди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларига овоз бериш кунига уч кун қолганда жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига(шу жумладан, интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади, деган норма киритилди. Ушбу норманинг киритилиши сайловчилар ҳуқуқларининг янада таъсирчан ҳимоя қилиниши, муайян номзодга ғаразли муносабатда бўлиш, бу борада сайлов қонунчилиги бузилишининг олдини олиш имконини берди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депуталарини сайлаш бўйича конференцияларида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қўшимча киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йилнинг 14 апрель куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қушимчалар киритиш туғрисида” ги қонун мамлакатимизда хокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш тамойилини босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилишини янги поғонага кўтариш учун ҳуқуқий асос бўлди.  Хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXIII – боби бевосита сайлов тизимига бағишланган бўлиб, бу 117-модда мазмунида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиянинг конституциявий мақоми мустахкамлаб қуйилди. Марказий сайлов комиссияси сайловларнинг демократик тамойилларга мослигини, очиқлиги ва ошкоралигини, шунингдек қонунийликни таъминланишини тизимли кузатиши белгилаб қўйилди.

Фарғона вилоятида 2013 йилда  бўшаб қолган ўринларга ўтган сайловлар мониторинги  шуни кўрсатмоқдаки, вилоятимиз ахолиси сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлардан  хабардор ва сайловларда фаоллик билан иштирок этмоқда. Бугунги кунда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан сайловларга изчиллик билан тайёргарлик олиб борилмоқда. Бу ҳаракатлар вилоятда сайловларнинг кўтаринки рухда ва қонунга мувофиқ ўтказилишига асос бўлади.

You must be logged in to post a comment Login