Ўзбек мақоми дунё бўйлаб…

Хабарингиз бор январь ойининг 17 санасида Нью Йорьк шаҳридаги » Carnegie Hall » залида Ўзбек классик мусиқаси концерти бўлиб ўтди. Концерт «Forever Shashmaqam» Турғун Алиматов хотирасига бағишланган бўлиб унда жумладан Ўзбекистондан ташриф буюрган Ўзбек мақомчиларидан Алишер Алиматов, Валишер Алиматов ва Аброр Зуфаровлар қатнашдилар. Концертда улардан ташқари Нюь Йорк шаҳридан Аврам Толмaсов, Изро Малаков, Абдураим Ҳамидов, Роман Толмасов, Рошел Рубинов ва Илюша Хавасовлар ҳам қатнашдилар.

21 январь куни Нью-Джерси штатининг Довер шаҳрида «Туркистон-Америка» жамияти томонидан уюштирилган кечада ҳам айнан шу Ўзбекистондан ташриф буюрган мақомчилар қатнашишди. Кечани «Туркистон-Америка» жамияти раиси Абдулла Ҳожи олиб борди.

Кечада қатнашган Ўзбекистоннинг Нюь Йоркдаги бош консули жаноб Дурбек Аманов йиғилганларга ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбек классикаси қанчалик буюк ва нодир эканлигини, унинг жаҳон санъатида катта  ўрини борлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда «UZ TV New York» аъзолари ҳам қатнашиб, мақом ижрочилари билан ҳамсухбат бўлишди. Улар ўзларидан АҚШда  ўтаётган сафарларидан мамнунлигини, мухлислар қанчалик ўз миллий қадриятларини қўллаб қуватлашларини кўриб хурсанд эканликларини айтиб ўтишди.

Бу учрашув Ўзбек классикаси, унинг мақом қўшиқлари қанчалик катта ахамиятга эга эканлигини, ва ўзбек ҳалқининг дилида чурқур  ўрин эгаллаганини яна бир маротаба исботлаб берди.

 

One Response to Ўзбек мақоми дунё бўйлаб…

  1. Теперь мне стало всё ясно, благодарю за нужную информацию.

You must be logged in to post a comment Login