СУЗИШ – ГЎЗАЛЛИК, САЛОМАТЛИК ДЕМАК

сузиш

Ёзги таътил кунларида болажонларимиз соя-салқин оромгоҳларда, соғломлаштириш масканларида маза қилиб ҳордиқ чиқаришмоқда. Уларнинг кўнгилли дам олишлари ва соғлиқларини тиклашлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Шу билан бирга ёзги оромгоҳларга жалб этилмаган ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга жалб этиш, жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар ўртасида спортнинг сузиш турини ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ҳудудлардаги очиқ ва ёпиқ турдаги бассейнларга ҳамда вилоятимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида мавжуд бўлган сузиш ҳавзаларига кўплаб ўқувчилар қамраб олинаётир. Бешариқ, Учкўприк, Ўзбекистон, Фурқат, Бувайда, Данғара ва Бағдод туманларидаги халқ таълими фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, сузишга қизиқувчилар учун алоҳида гуруҳлар тузилиб, унда ёшларга  тажрибали спорт мураббийлари машғулот ва маҳорат дарслари олиб боришяпти.

Фарғона шаҳридаги “Дельфин” сузиш ҳавзасида 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида  вилоят биринчилигининг ҳудудий босқич мусобақаси ўтказилди. Унда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува туманларидан 108 нафар қизлар иштирок этишди. “Сув парилари” беллашувида Фарғона шаҳрилик қизларга тенг келадигани топилмади.  қувасойликлар фахрли 2- ва олтиариқликлар 3-ўринларни қўлга киритишди. 

Бугунги кунда Қўқонда битта ёпиқ ва учта очиқ сузиш бассейнлари болалар ихтиёрига  берилган. Айни кунларда бу ерда болалар санитария-гигиена талаблари асосида сузиш машғулотларини ўташмоқда.  Шаҳардаги “Ёш куч” сузиш ҳавзасида 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаларининг ҳудудий босқич мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Бешариқ, Данғара, Бағдод, Бувайда, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк, Риштон туманлари жамоаларидан 180 нафар қизлар фаол қатнашди.  Муросасиз беллашувларда  қўқонликлар 1-, Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари жамоалари 2 ва 3-ўринларни эгаллашди.

You must be logged in to post a comment Login