КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрель кунги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан Бош қомусимизнинг 32-, 78-, 93-, 98-, 103- ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларни амалга оширишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро этувчи органлар фаолияти устидан қонун чиқарувчи олий органнинг, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, шунингдек, ҳукуматнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинди

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, Конституцияга киритилаётган қоидаларни, шу жумладан, парламент назоратини амалга ошириш бўйича парламент ваколатларини, жамоатчилик назоратини амалга ошириш асосларини ҳам белгилаб берди.

Жумладан, 32-модданинг ўзгартишдан асосий мақсад давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги энг муҳим вазифаларни ҳал этишда фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришдир.

Айтиш жоизки, ҳозирда жамоатчилик назорати дейилганда айнан нималар назарда тутилиши, уни амалга ошириш тартиб ва қоидалари Қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилмаган. Ушбу соҳада бир қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, Президентимиз Ислом Каримов 2010 йил 12 ноябрь куни Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунни ҳам қабул қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратган эдилар.

Ҳозирда давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг яхлит тизимини шакллантириш, мазкур назорат турини самарали амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, яқинда Олий Мажлис Сенати “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунни тасдиқлади. Ушбу қонун ҳам жамоатчилик назорати институтига бевосита боғлиқ.

Таъкидлаш жоизки, Конституциямизда давлат ҳокимиятининг жамоатчилик олдида масъул эканини белгиловчи қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Асосий Қонунимизнинг 2-моддасида давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги белгиланган. 19-моддада Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодaвлaт нотижорaт тaшкилотлaри тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлaрида ҳам жамоатчилик назоратига оид бевосита қоидалар белгилаб қўйилган.

Шунингдек, 117-моддага киритилган щзгартиш ва қщшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини янада такомилаштиргани билан аҳамиятлидир.

Щзгартишларга кщра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Щзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларга амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдими бўйича комиссия мажлисида сайланади.

Бундан ташқари, қонунда Бош қомусимизнинг юқорида келтирилган бошқа моддалари ҳам янги ўзгартиш ва қўшимчалар билан бойитилди.

You must be logged in to post a comment Login