ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО ТЕННИС МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

51

Ўзбекистон теннис федерацияси мамлакатимизда Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP), Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WТА) ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) билан ҳамкорликда эркаклар, хотин-қизлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида халқаро миқёсдаги мусобақаларни мунтазам ўтказиб келмоқда. Бу, ўз навбатида, юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада мустаҳкамлаш билан бирга, кучли ракетка усталари етишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фарғона шаҳрида анъанавий ўтказиб келинаётган “Fergana Challenger” ва “Fergana women’s” мусобақалари ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида бир ҳафта давом этган  20- “Challenger” ва 4-“Fergana Women’s” халқаро турнирларининг финал учрашувлари  15 июнь якшанба куни бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган “Chellenjer” ҳамда 25 минг АҚШ долларига тенг мукофот учун “Ferghana Women’s” турнирида юртдошларимиздан ташқари, МДҲ мамлакатлари ҳамда АҚШ, Исроил, Колумбия, Хитой, Таиланд, Швейцария, Ҳиндистон, Япония каби 18 мамлакатидан 100 нафарга яқин теннисчилари яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашдилар.

Финалнинг дастлабки учрашуви “Fergana Women `s“ халқаро турнири ғолибини аниқлаб берди. Унда мамлакатимизнинг кучли ракетка устаси Нигина Абдураимова япониялик таниқли теннисчи Нао Хидино билан беллашди.

– Мен бугун ниҳоятда бахтиёрман. Сабаби “Fergana Women`s“ турнирида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритдим. Бунинг учун устоз-мураббийларимга ва мени қўллаб-қуввалаб турган ишқибозлар  ҳамда турнир ташкилотчиларига ҳам  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз бир ҳафта давомида чиройли кортларда замонавий шароитларда баҳслашдик. Келгусидаги мақсадим Германияда ўтказиладиган турнирда иштирок этиб, ғолиб бўлиш.

Нигина ҳал қилувчи баҳсда япониялик Нао Хибинони 6:3, 6:4 ҳисобида енгиб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Жуфтлик баҳсларида япониялик теннисчилар Хироко Кувата ва Мари Танака ғолиб бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида эркаклар ўртасида ўтказилган  беллашувларининг финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Словения вакили Влаз Карчеч россиялик теннисчи Александр Кудрявцевга қарши кортга чиқди.  Словениялик Влаз Карчич “Challanger-2014” ғолиблигини қўлга киритди.

–  Фарғонада биринчи бўлишим. Шаҳарнинг меҳмондўст одамлари, бири-биридан чиройли ва кўркам кўчалари, айниқса, замонавий теннис кортлари менда катта таассурот қолдирди, – деди россиялик Александр Кудрявцев. – Кейинги йилда ўтказиладиган ушбу мусобақада астойдил ҳаракат қилиб, ғолиб бўламан, деган ният билан қайтмоқдаман. Меҳмоннавоз, хушфеъл фарғоналикларга бизни очиқ чеҳра, хушмуомала-ла кутиб олишгани учун катта раҳматлар айтаман. Юртингизга асло кўз тегмасин!

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

You must be logged in to post a comment Login