ЭЪТИБОР ҒАЛАБАГА УНДАЙДИ

индор хоккей

Охирги йиллар мобайнида болалар спортини ривожлантириш борасида эришилган асосий натижаларни, болаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилишнинг роли ва аҳамиятини, шунингдек фаол иштироки билан юртимизда болалар спортини ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган корхоналар, кичик бизнес субъектлари, тижорат банклари, акциядорлик компаниялари жуда кўп. 

«Фарғонадонмаҳсулотлари” хайрли ва саховат ишларини бажаришда барчага ўрнак қилиб кўрсатса арзигулик корхона ҳисобланади.

Вилоятимизда  21 йилдан буён спортнинг чим устида хоккей бўйича “Зарнигор” қизлар жамоасининг эришаётган ютуқларида корхонанинг муносиб ҳиссаси бор. “Зарнигор” жамоаси Қўштепа тумани Шомирза қишлоғидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари, мактабни битириб коллеж ва олийгоҳларда ўқиётган қизлардан ташкил топган.

Қизлар жамоаси эришган ғалабалар салмоқли. Яқинда Андижон шаҳрида индор хоккей бўйича  (залдаги хоккей)  1997-98 йилларда туғилган қизлар ҳамда аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 2- ва 3- ўрин соҳиби бўлиб қайтишди. Шу йил февраль ойида Бухоро шаҳридаги “Ситора” ўйингоҳида бўлиб ўтган олий лига жамоаларининг Ўзбекистон чемпионатида ҳам қизларимиз ўз маҳоратларини ишга солиб, фахрли ўринлардан бирини забт этдилар.

Жамоа қизларининг вилоятимиз спортини муносиб ҳимоя қилишга қўшаётган хизматлари учун вилоят болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан спорт кийимлари, сумка ҳамда ҳар бир ўйинчига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

You must be logged in to post a comment Login