ҒАЛАБА КУЧЛИЛАРГА НАСИБ ЭТАДИ

1

Ёшларимизнинг юксак спорт чўққиларини забт этиш йўлидаги муҳим босқичларидан бири бўлган “Баркамол авлод-2014” мусобақаларининг юқори савияда ўтишини таъминлаш борасида шаҳар-туманлардаги таълим муассасаларида спорт мусобақаларига тайёргарлик ишлари олиб борилди. Ўқув-моддий базалар таъмирланди, ўқувчи-спортчиларга шарт-шароитлар яратилиб, таълим муассасаларида мазкур  спорт мусобақалари босқичма-босқич ўтказилмоқда.  Бу йил Наманган вилояти мазкур спорт мусобақаларини ўтказишга мезбонлик қилади. Ўқувчи-ёшларни спортга бўлган ҳавас ва интилишини, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, Ватанга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини замон талаблари  даражасида ривожлантириш, ўқувчиларни машғулотларга узлуксиз жалб қилиш – “Баркамол авлод” ўйинлари замирида ана шундай эзгу ниятлар мужассам.

Мусобақаларга вилоятимизда пухта тайёргарлик кўрилди. Ўқувчилар ва устоз-мураббийлардан ташкил топган терма жамоага саралаш босқичларида иштирок этишлари барча шароитлар яратиб берилди.  Яқинда “Баркамол авлод- 2014” спорт мусобақалари дастурига киритилган  футбол, бокс, қўл тўпи, баскетбол, волейбол бўйича вилоят терма жамоаси (ўсмирлар ва қизлар)  Ургенч, Навоий, Самарқанд, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида ўтказилган беллашувларда  қатнашиб қайтди.

Саралаш босқичида вилоят терма жамоаси спортнинг қўл тўпи (ўсмирлар) ва боксда 7 та  вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, Наманган шаҳрида ўтказиладиган спорт мусобақаларининг республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Қолган 11 та спорт тури бўйича республика финал босқичида қатнашиш юзасидан тайёргарлик жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.  Спортчи ёшлар жами 13 та спорт турида  вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишади.    

You must be logged in to post a comment Login