ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ АТОМИ

14

Таниқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе ўзбекларни захматкаш ёзувчиси Абдлла Қаҳҳор ҳақида қимматли фикр билдириб, “Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётининг атоми эди”, деганди. Бу фикирнинг тиниқлигига бугун яна бир карра инониб турибмиз. Нақадар топиб айтилган гап.

Абдулла Қаҳҳорнинг туғилган йили ва куни аниқ, аммо туғилган жойини ўзгартириб айтишлар ва ёзишлар бўлиб турибди. Ҳар холда ёзувчининг ўзини айтгани ва ёзгани тўғри бўлса керак. Абдулла Қаҳҳор 1907 йилнинг 17-сентябрда ҳозирги Қўқон шаҳрида темирчи оиласида туғилди. Абдулла Қаҳҳорнинг ўқиш йиллари ҳам, ишлаш йиллари ҳам, ижод қилган йиллари ҳам шўролар тузуми даврига тўғри келади. Абдулла Қаҳҳорнинг дунё юзини кўрган биринчи китоби 1932 йилда босилиб чиққан. “Қишлоқ хукум остида” деган кичик қисасидир. “Олам яшарди” ва “Тангрининг кулгиси” деган хикоялар тўплами ҳам босилади.

1934 йили Абдулла Қаҳҳор «Сароб» раманини 23 ёшида ёзиб тугатди. Бу раман Ўзбекистон Республикасининг ўн йилиги муносабати билан ўтказилган конкрусда иккинчи мукофотни олди.

Шоир Кенжа Саидийга бевосита қарама-қарши туради. Абдулла Қаҳҳор Саидий-Кенжа конфлекти орқали санъат, унинг моҳияти ва тақдири, санъаткорнинг жамият ҳаётидаги ўрни масаласини қўяди. Ўтган асрни 30-йилларининг ўрталарида Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислик санъати барқ уриб гуллади. У шундай ҳлжоялар яратдики, улар буган ҳам ўзини ғоявий бадий қувватини йўқотгани йўқ. Мана 80 йилдирки, Абдулла Қаҳҳор ҳақада ёзган адабиётшунос ва танқидчиларнинг ҳаммаси яқдиллик билан бу ҳикояларни юксак баҳолаб келмоқда. Атоқли рус мунаққиди В.В.Самирнова адиб ҳикояларини таҳлил қилиб Абдулла Қаҳҳор машхур жаҳон хикоянавислари билан бир қатордан ўрин олишга муносиб ёзувчидир деган хулосага келган ва у ўз мақолларида бу фикирни кўп ёзган. Таниқли рус ёзувчиси Виктор Астафьаев ўзининг туркум мақолаларида Абдулла Қаҳҳор ҳикоячилик махоратига юксак баҳо берган. У адибни “Анор”, “Бемор”, “Ўғри”, “Томошабоғ”, “Миллатчилар” ҳикояларини XX аср ўзбек насрининг энг сара юлдузлари деб эътироф этади. У Абдулла Қаҳҳорни рус ёзувчиси А.П.Чеховнинг ўзбек шогирди деб ёзади. Бу албатда қувонарли ҳол. Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётида қиссачиликнинг йирик вакили. У бу жанирда “Олтин Юлдуз”, “Синчалак”, “Ўтмишдан эртаклар”, “Мухаббат”, асарларини яратди ва халқимизга бу қиссалари манзур бўлди.

Абдулла Қаҳҳор ёзган саҳна асарлари кўп эмас-атиги тўртта. “Тобутдан товуш” (“Сўнги нусҳалар”), “Оғриқ тишлар”, “Шохи сўзана” (“Янги ер”) комедиялари, “Аяжонларим” драмаси ўзбек саҳнасининг кўрки бўлиб келди ва кўрки бўлиб қолмоқда. Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётида раманчилик мактабига асос солган ёзувчилардан деб эътироф этиб келинган. Бу гапда жон бор. У бор-йўғи иккита раман ёзган, лекин бу соҳада ўз махоратини тўла-тўкис кўрсатган.
Абдулла Қаҳҳорнинг сара асарлари, фожеавий руҳининг устуворлиги билан фарқланиб туради. Бу хол, унинг умри бўйи мафкуравий сиёсий тазйиқни хис қилиб яшаганлиги билан белгиланади. Табийки, тазйиқ унинг ижод эркинлигига салбий таъсирини ўтказган. Аксарият асарларининг фожеавий йўсинда ифода этилиши у танлаган қахрамаонларнинг инсонлик шаъни паймол этилаётгин “кичик одамлар”, “нодон кимсалар” бўлишини профессор У.Норматов улкан истеъдодлар табиатидаги тушуниш, тушунтириш қийин бўлган илохий хислатлар билан изоҳлайди.

Шу ўринда бир нарсага аниқлик киритиш лозим. Маълумки, Абдулла Қаҳҳорнинг баъзи асарларида аёлларга исм берилмайди. Бундай ҳол “Бемор”, “Асрор бобо”, “Ўғри”, “Анор”, “Майиз емаган хотин” хикояларида, “Сароб” раманида Саидийнинг опасини исми йўқ учрайди.

Эҳтимол, ёзувчи ҳар бир персонажга исм қўйишга эҳтиёж сезмагандир, бироқ исмда қисмат бор дейишади. Бу тип аёллар аслида оғир қисмат эгалари. Уларнинг исмлари қисматларига даҳлдор бўлмаса, фожеавий қисмат уларни чулғаб олган. Шунга қарамай Сотиболди хотининг қисмати ўша давр Сотиболдилири хотинларининг фожеаси эди.

Абдулла Қаҳҳорнинг шундай гапи бор: “Адабиёт атомдан кучли, аммо унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас”. Бу гап қайси маънода Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи ҳақида айтгандек. У адабиётимизнинг байроқдор ёзувчиси, адабиётимизни атоми бўлиб қолди.

You must be logged in to post a comment Login