БАРКАМОЛ АВЛОД – ДАВЛАТ ТАЯНЧИ

Истиқлолимиз солномасига зарҳал харфлар билан муҳрланаётган ҳар бир йил халқимиз ҳаётида алоҳида из қолдириб, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бири инсон омили учун хизмат қилмоқда. Хусусан, якунига етган “Обод турмуш” йилида бажарилган ана шундай вазифалар қисқа вақт ичида ўз самарасини кўрсатиб, мамлакатимиз аҳолисининг реал ялпи даромадлари жон бошига 8,2 баробарга ошди. Бу эса юртдошларимизнинг ҳаёт даражасини кундан-кунга ўсиб бораётганидан далолат беради. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилиб, “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган йўналишлар асосида амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилади.

Маълумки, соғлом боланинг дунёга келиши аввало, оналарнинг,аёлларнинг саломатлигига боғлиқ. Шу боисдан ҳам жамиятимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш, оилаларда тиббий маданиятни шакллантиришга муҳим эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Қўштепа туманида бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, оналар ва болаларнинг тиббий муҳофазасининг сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Зеро, ҳар бир оилада аввало аёл саломат экан, ундан соғлом, бақувват фарзандлар дунёга келади. Соғлом муҳитда тарбияланган ёшлар эса келусида Она Ватанининг таянчи ва суянчига айланиб, юрт обрўси, унинг шану шавкатини юксакларга кўтаради. Шу боисдан ҳам аёллар, оналар ва болалар саломатлиги, уларнинг тиббий муҳофазаси доимий эътиборда бўлиб келмоқда. Жорий йилда тумандаги туғиш ёшидаги 48724 нафар аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар ўртасида аниқланган турли экстрагенетик касалликлар муваффақиятли даволанди. Шунингдек исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш бўйича турли контраcепция дори воситаларидан самарали фойдаланиш натижасида оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга, улар ўртасида вужудга келадиган касалликларни эрта аниқлашга эришилмоқда. Шу билан бир қаторда тиббиёт муассасаларинг тажрибали шифокорлари томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида саломатлик тадбирлари ташкил этилиб, оилада тиббий маданиятнинг аҳамияти, репродуктив саломатлик, эрта турмушнинг зарарли оқибатлари мавзуларида турли суҳбатлар ўтказилмоқда. Ушбу анжуманларда қатанашаётган кенг аҳоли вакиллари мутахасисслар билан ўзаро мулоқот алмашиб, соғлом турмуш тарзи қоидалари, уни шакллантиришда асосан нималарга эътибор бериш ҳақидаги тушунчаларга эга бўлишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган яқин йиллар давомида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиникада капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шифохона зарурий тиббий асбоб ускунлар билан таъминланди, қурилиш ишларига давлат бюджетидан жами беш миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Ҳозирда ушбу тиббиёт муассасаларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган профилактик чора- тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол инсон бўлиб шаклланишида, билим ва тафаккурини ривожланиб боришда оила билан бир қаторда таълим муассасалар муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, ёшлик йилларида олинган таълим–тарбия, устозлар сабоғи келгусида ўғил-қизларимизни ҳар томонлама билимли, маънавиятли, интелектуал салоҳиятга эга бўлиб боришига йўл очади. Шу боисдан ҳам туман таълим даргоҳларида ёшларга малакали ва сифатли таълим бериш жараёни илғор методлар, педагогик технологиялар асосида ташкил этилмоқда.

Тумандаги 11 умумтаълим мактабида бу борада амалга оширилаётган ишлар, йилдан йилига мактаб ўқувчиларининг турли фан олимпиадалари ва турли спорт мусобақаларда кўплаб ютуқ ва муваффақиятларга эришишларига замин яратмоқда.

Айни пайтда мазкур билим даргоҳидаги 954 нафар ўқувчиларга 55 нафар олий тоифадаги педагоглар сабоқ бериб келишмоқда. Мактабда иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг фаол интилишлари, илм олиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлари аста-аста ўз самараларини кўрсатмоқда. Жумладан, ўтган йили мактабнинг битирувчи синф ўқувчиси Озодахон Обидованинг билимлар синови кўрик-танловида мусиқа фанидан вилоят босқичи ғолибига айланиши, 9 синф ўқувчиси Маликахон Қодированинг эса Наманганда бўлиб ўтган республика очиқ чемпионатида спортнинг баскетбол тури бўйича 3 ўринга эга бўлиб, бронза медали билан тақдирлангани устозлар меҳнатининг самарасини англатади.

Юртимизда хотин-қизларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, касбий, жисмоний, маънавий ва интелектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича барча шароитлар яратилган.

Айниқса, қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, бу йўналишда турли имтиёзларларнинг жорий этилиши хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга, турмуш шароитини яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Ана шу эътибор, имтиёз ва рағбатдан бугунги кунда қўштепалик аёллар ҳам оқилона фойдаланиб, ўз фаолияти мисолида илғор натижаларга эришиб келмоқда.

Оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлашни ният қилган қишлоқ аёлларига туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ҳайрия жамоат фонди, тадбиркор аёл уюшмаси, маънавият тарғибот маркази туман бўлими томонидан ёрдам кўрсатилиб, фаолиятни ташкил этишга, бизнес режа тузишга, имтиёзли кредитларни расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда. Олиб борилган ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида тумандаги 500 нафардан зиёд хотин-қизларга тижорат банклари томонидан 2 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредитлар берилди.

Ўтган йили туман тадбиркор аёллари қаторида менга ҳам Агробанк Қўштепа туман бўлимидан 50 миллион сўм имтиёзли кредит берилган эди. Ушбу маблағлар хисобидан туманимиз марказида икки қаватли маиший хизмат уйи биносини бунёд этдик,–дейди “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Одинахон Мўминова. Ҳозирда бу ерда кичик тикувчилик корхонаси, гўзаллик маркази ҳамда келин кўйлакларини ижарага берувчи салон фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда 15 га яқин қишлоғимизнинг хотин-қизлари иш билан банд бўлиб, аёл учун энг кераклик бўлган ҳунарларни ўрганиб келишмоқда. Келгусида маиший хизмат уйимизда аёллар учун мўлжалланган саломатлик марказини ташкил этишни режалаштирганмиз. Агар у амалга ошса, аёллар учун маслаҳат маркази хонаси, тренажор заллари ташкил этилиб, у ерда хотин-қизлар ўз саломатликларини мустаҳкамлаб боришади.

Ҳа, ҳар бир давлатнинг эртанги тараққиёти, халқнинг ёруғ келажаги, бахтли оилаларда униб ўсаётган ўғил-қизларнинг соғлом тарбиясига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам мамлкатимизда ёш авлод таълим тарбиясига доимо энг устивор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинади. Соғлом бола йилида амалга ошириладиган барча ислоҳотларда ҳам аввало ҳаётимиз мазмуни саналган фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, эркин ва соғлом униб ўсиши, илм фан сирларини янада чуқур эгаллаши учун чексиз имтиёз ва имкониятланинг яратилиши шубҳасиздир. Ана шундай илғор шароитларда униб ўсаётган дилбандларимиз келгусида албатта, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, тинчликни асраш, юртимиз обрўси ва шону шавкатини юксакларга кўтаришдек улуғвор ишларни амалга оширишади.

You must be logged in to post a comment Login