ШЕРЗОДНИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

бокс

Тошкентда ўтказилган профессионал бокс бўйича рейтинг бахслари февраль ойининг энг қизикарли мусобақаларидан бўлди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада Вилоятимиз вакиллари ўзларининг навбатдаги ғолибона одимлари билан бокс ихлосмандларини хушнуд этишди.

Ушбу мусобақанинг энг марказий учрашуви катта рингда бирор марта ҳам мағлубият аламини тортиб кўрмаган, Фарғона бокс мактабининг ёрқин вакили Шерзод Ҳусанов ва тажрибали аргентиналик боксчи Карлос Хейрес ўртасида бўлиб ўтди.

Ўртага IBF Internatiоnal камари тикилган  ўн икки раундлик баҳсда очколар бўйича яққол устунликка эришган Шерзод ғалаба козониб, ўзининг профессионал боксдаги 20 — учрашувида хам «енгилмас» эканлигини яна бир бор исботлади.

Шунингдек, вилоятимизнинг яна бир вакили Ўктамжон Рахмонов профессионал рингдаги ўзининг иккинчи баҳсини кениялик Жеймс Онианго билан ўтказиб, олти раундлик баҳсда очколар нисбатига кўра ғалабага эришди.

You must be logged in to post a comment Login