НАФИСА «MОSCОW–ОPEN 2014» СОВРИНДОРИ!

if[vfn

Ўзбек қизлари ўртасида биринчи гроссмейстер Нафиса Мўминова Москвада ўтказилган талаба гроссмейстерларнинг «Mоscоw–Оpen 2014» халқаро шахмат мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақага Ўзбекистон ифтихори сифатида ташриф буюрган Нафиса турнир давомида мезбон шахматчилар – Варвара Саулина, Лидия Томникова, Ирина Василевич, Анна Гванцеладзелар устидан ғалаба козонди. Қизлар ўртасидаги жахон чемпиони Мария Северина (Россия) ҳамда тажрибали гроссмейстерлар – грузиялик Мери Арабидзе, хитойлик Ван Юэ, украиналик Лиза Саловъевалар билан дуранг ўйнади. Якунда олти очко жамғарган вилоятимиз вакили нуфузли мусобақани иккинчи ўринда якунлади ва қимматли рейтинг очколарига эга бўлди.

– Москвага бош мукофотни қўлга киритиш учун боргандим, – дейди Нафиса. – Саккизинчи тургача биринчи ўринни хеч кимга бермай келдим. Афсуски, айнан мана шу турдаги мағлубият ва сўнгги учрашувдаги дурангдан кейин грузиялик Мери Арабидзе мендан ярим очкога ўтиб кетди. Лекин, ушбу мусобақадаги иштироким апрелp ойида Россиянинг Ханти-Мансиск шахри мезбонлик қиладиган Гран-при мусобақасига яхши спорт холатида етиб боришимга замин яратади деган умиддаман.

You must be logged in to post a comment Login