ЎЗБЕКИСТОНДА ЖОРИЙ ЙИЛДА ЎРТАЧА ПЕНСИЯ МИҚДОРИ ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Президентининг мамлакатни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизда ободонлаштириш, бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, маърузада ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, баркамол авлодга яратиб берилаётган шароит ва мазкур лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилган маблағлар хусусида сўз юритилган. Уларнинг барчаси бизнинг фаровон турмушимиз, янада бахтли яшашимизга қаратилган.

Айниқса, нуронийларни ижтимоий нафақа билан таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда пенсияларнинг ўртача миқдори ўртача иш ҳақига нисбатан 37,5 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 41 фоизга етказилиши юртимизнинг ҳар бир фуқароси қалбига фахр туйғусини беради.

Албатта, озод ва обод Ватанда қадр топган ҳар бир инсон ана шу юртда туғилганлиги, унинг бир бўлагига айланганлиги учун шукрона келтиради. Яратилган ва яратилаётган бундай қулайликларга, ғамхўрликка бободеҳқон боғлар яратиб, шифокор аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиб, иқтидорли ёшларимиз эришаётган муваффақиятлари билан муносиб бўлишга интиладилар. Зотан, буларнинг барчаси фаровон турмушимиз асосидир.

You must be logged in to post a comment Login