ҲАРБИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН ИМКОНИЯТЛАР

9

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 22 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган табрикларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қулай уй-жойлар, замонавий социал-маиший шарт-шароитлар, сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш бўйича қабул қилинган давлат дастурларини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ана шу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағларини янада кўпайтириш масалалари долзарб эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини социал эҳтиёжларини муносиб қондириш, уларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг натижаларини ҳар бир ҳарбий хизматчи қалбан ҳис этиб турибди. Қуролли Кучларимизда хизмат олиб бораётган ҳарбийлар доимий равишда уй-жойлар, уларнинг оила аъзолари эса ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланмоқдалар.

Ўтган йилнинг ўзида Фарғона шаҳрида ҳарбийларнинг оилалари учун 32 та уйлар ажратилди, ҳарбийлар яшаб келаётган 29 та хонадон Фарғона шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, хусусийлаштириб берилди. Ёш ҳарбий оилаларга “Истеъмол” имтиёзли кредитлари ажратилмоқда. Уй-жой сотиб олишлари учун Ипотека кредитлари берилаётганлиги ҳам ҳарбийларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланаётганлигидан далолатдир.

Шунингдек, ҳарбийларнинг ҳаётида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш ва тиббий маданиятни юксалтириш мақсадида тез-тез турли тадбирлар ташкил этиляпти. 2014 – “Соғлом бола йили”да эса бу масалаларга янада кўпроқ эътибор қаратилиши табиий.

Ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари турмушини фаровонлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга жавобан ҳарбийлар ҳам шу юртни кўз қорачиғидек асрашга, чегараларимиз дахлсизлигини сақлашга бор куч ва имкониятларини сарфлайверадилар.

You must be logged in to post a comment Login