БИЗ КЕЧИРИМЛИ ХАЛҚМИЗ

DSC01423

Миллатимизга хос эзгу фазилатлар, қадриятлар  жуда кўп. Шулардан бири кечиримлилик ҳисобланади. Азал-азалдан халқимиз орасида адашиб жиноятнинг турли  йўлларига кириб қолган, жазоланиб сўнг пушаймон бўлган одамлар кечирилган. Уларга мадад, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилган.

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи М.Абдужабборов ҳам адашиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122- моддасида назарда тутилган жиноятга қўл урганди.

У қилган жиноят унчалик хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини назарда тутган ҳолда Олий Мажлис Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорига асосан муддатидан  олдин суд залидан озодликка чиқарилди.

– Билиб-билмай жиноятга қўл ургандим. Барча хатоларимни англадим, пушаймондаман. Менга кўрсатилган  бу ишонч ва эътиборга лойиқ бўлиб, энди ҳаётимни тўғри йўлга солишга, соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда яшашга ҳаракат қиламан, – дейди у.

Шунингдек, Фарғона шаҳрилик К.Абдусаломова ҳамда С.Нишоновалар ҳам билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолгандилар. Юқоридаги қарорга асосан бу икки ҳамюртимизга ҳам ҳаётларини тўғри йўлга солиш учун имкон берилди. Улар ҳам жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди қарорига билан, амнистия акти асосида жазодан озод бўлишди.

Озодликка чиқарилган фуқароларнинг фойдали меҳнат билан шуғулланиши, қайтиб жиноят йўлига кириб қолмасликлари учун уларни мунтазам назорат қилиб туриш, ҳаётларини муаммоларсиз йўлга қўйиб олишлари учун ҳар томонлама кўмаклашиш зарур бўлади.

Халқимизда «Кўр ҳам ҳассасини бир марта йўқотади», деган ибратли мақол бор. Эндиликда кечиримлилик тамойилига амал қилинган ҳолда гуноҳлари афв этилган бу фуқаролар ҳалоллик ва фидойилик билан ўз оилалари, қолаверса, халқимиз фаровонлиги йўлида баҳолиқудрат хизмат қиладилар, деган умиддамиз.

You must be logged in to post a comment Login