ТАДБИРКОРЛАР ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТДИ

5

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда.

Мазкур шарт-шароитлардан унумли фойдаланаётган Фарғона туманидаги Ҳўроба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “O’zLiDeP” бошланғич партия ташкилоти ташаббуси билан тадбиркорлар ҳамкорлигида 17 нафар ишчи ўрни яратилди. Партия аъзоларидан Одинахон Маҳкамова эркаклар костюм-шим тикиш цехи фаолиятига асос солди. Мансуржон Отажоновлар оиласи қандолатчилик, Тўйчибой Маткаримов нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Ҳасанбой Ҳасанов асаларичилик билан, Илҳомжон Йўлчиев туникасозлик билан шуғулланишяпти. Арофатхон Қўчқорова, Тоҳиржон Маматалиевлар оиласида эса чорвачилик ташкил этилди. Маҳаллада янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорлар сафи ўсиб бормоқда.

You must be logged in to post a comment Login