ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛГАНЛАР ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛМОҚДА

DSC01574

Истиқлол йилларида фуқароларнинг сиёсий, маданий, ижтимоий, ҳуқуқий эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Олий Мажлис Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори ҳам ана шу инсонпарварлик тамойилининг амалдаги кўриниши бўлди. Айни кунда мазкур қарор аҳамияти, унинг ижроси юзасидан амалий ишлар бажарилмоқда. Жазони ижро этиш муссасаларида бўлган фуқаролар ўз яқинлари, оилалари бағрига қайтишмоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ Фарғона шаҳарида истиқомат қилаётган 21 нафар фуқаролар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди. Ҳозиргача уларнинг 12 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, даволанаётган 2 нафар фуқароларга озиқ- овқат, паспорт, транспорт харажатлари учун моддий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга, шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналари ва жамоат ташкилотларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларига таклиф этилиб, ишга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунгача 5 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 1 нафар фуқаро касб-ҳунар коллежига ўқишга тикланди, 7 нафар фуқароларга марказ томонидан мавжуд бўш иш ўринлари учун йўлланмалар ёзиб берилди, 1 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбикорлик субъектларини Давлат рўйхатига олиш Инспекциясидан рўхатдан ўтказиш борасида амалий иш олиб бормоқда.

– Инсон қадр-қиммати улуғ бўлган юрт фарзанди бўлганимдан мамнунман, – дейди Достон Ҳошимов. – Амнистия туфайли муддатидан олдин ота-онам, яқинларим, дўстларим бағрига қайтганимдан бахтиёрман. Ҳаётда ўз ўрнимни топишим, касб-ҳунар эгаси бўлиб оилам, юртимга хизмат қилиш учун амалий ёрдам кўрсатилди. Касб-ҳунар коллежида ўқияпман. Президентимиз ва ҳукуматимизнинг бу ғамхўрлигига намунали хулқим, яхши ўқишим, моҳир касб эгаси бўлиш билан жавоб бераман. Қилган ишларимдан пушаймонман, бу қабиҳ йўлларга бошқа кирмайман.

Амнистия тўғрисидаги қарорга асосан жазодан озод қилинган фуқароларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, амалий ёрдам бериш мақсадида маҳаллаларда мониторинг ишлари олиб борилди. Унда амнистия тўғрисидаги қарорнинг аҳамияти, юртимиздаги инсонпарварлик тамойиллари, хатолардан тўғри хулоса чиқариш ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш борасида учрашув ва суҳбатлар ўказилмоқда. Мақсад ҳаётда бир марта қоқинган, хато қилганларга елкадош бўлиш билан бирга, бу йўлга бошқа кириб қолмасликлари, улар жамиятимизнинг фаол аъзолари сифатида ўз ўринларини топишига амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

You must be logged in to post a comment Login