САНЪАТ КОШОНАСИ – САОДАТ ОСТОНАСИ …

Stitched Panorama

Инсоннинг маънавий камолотида мусиқанинг ўрни беқиёс. Шу боис дилторлар куй-қўшиқларни, мумтоз наволарни севиб тинглаймиз, улардан завқ, ҳузур оламиз, фарзандларимизни санъатга, оромижон оҳангларга ошно қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратамиз. Зеро, чинакам мусиқий асарлар ёш авлод онгу тафаккурини бойитиш, улар қалбида эзгу фазилатларни шакллантириши билан бебаҳодир.

Янги йил байрами арафасида Қува тумани Сўфи қишлоқ фуқаролар йиғинида 1 миллиард 849 миллион сўмлик капитал реконструкция ишлари амалга оширилган икки қаватли 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби ишга туширилди.

– Мактабимизда 29 нафар олий ва ўрта махсус маълумотли устоз-мураббийлар ўқувчиларга фортепьяно, ўзбек халқ чолғу асбоблари, анъанавий хонандалик, дамли зарбли асбоблар, тасвирий санъат, хореография йўналишларида сабоқ беришади, – дейди мактаб директори Шаҳнозахон Раҳимова. – Мактабимизда санъатга иштиёқи, интилиши юқори бўлган иқтидорли ўғил-қизларимизнинг кўпчилиги, истиқлол шарофати туфайли фарзандларимизга яратиб берилаётган шарт-шароитлар бизларни янги-янги ғалабаларга руҳлантиради.

Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида … Агар инсоннинг қулоғи енгил-елпи, тумтароқ оҳангларга ўрганиб қолса, бора-бора унинг бадиий диди, мусиқа маданияти пасайиб кетиши, унинг маънавий оламини сохта тушунчалар эгаллаб олиши ҳеч гап эмас… деган бебаҳо фикр бор. Ҳақ гап, шу жиҳатдан қараганда, болалар мусиқа ва санъат мактаблари – баркамол авлоднинг саодат остонаси, иқтидорли ёшларнинг камолот, маҳорат мактабидир.

You must be logged in to post a comment Login