КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИГА КРЕДИТЛАР

Бувайда педогогика коллежида “Коллеж битирувчиларини  қўллаб-қувватлаш – банкларнинг устувор вазифаларидан бири” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Бувайда туманидаги 8 та коллежнинг 3- курс талабалари таклиф этилган семинарда Республика Марказий банки вилоят Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғ. Сайдалиев, Республика Марказий банки ходими А. Ҳайдаров битирувчиларни молиявий қўллаб — қувватлаш учун ташкил қилинган имтиёзли кредитлар ва уларни олиш тартиблари ҳақида батафсил тушунча беришди.

– Ўтган йили битирувчиларимиздан 14 нафари банклардан имтиёзли кредит олиб, иш фаолиятларини йўлга қўйишганди, –дейди  Бувайда педогогика коллежи директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Р.Қўрғонова. – Бу йил ҳам банклар кўмагида турли соҳаларда кичик тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган талабаларимиз талайгина. Уларнинг бир гуруҳига ушбу семинарда банкларимиз томонидан кредит сертификатлари топширилгани  битирувчи – банк ҳамкорлигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Сардор Мелиқўзиев, Шоҳжаҳон Шерматовлар коллеж битирувчиларини қўллаб-қувватлаётган Президентимизга миннатдорчилик билдиришди.

You must be logged in to post a comment Login