СПОРТЧИЛАРГА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ

Қувасой шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 708 нафар ўқувчи спортнинг футбол, бокс, таэквондо, волейбол, оғир атлетика, белбоғли кураш, муайтай ва бадиий гимнастика турлари билан мунтазам шуғулланаётир. Спортчиларнинг 108 нафарини қизлар ташкил этади. Машғулотлар йигирмага яқин тажрибали мураббийлар томонидан юқори савияда олиб борилмоқда.

Замонавий спорт воситалари билан тўлиқ жиҳозланган кенг заллар ва майдонлар ўқувчилар ихтиёрида. Бу ерда шуғулланиш учун етарли шарт-шароитлар муҳайё этилган. Зиёдулло Тўлқинов, Жавлон Собиров (бокс), Ботир Давлатов (таэквондо)лар республика чемпиони. Динара Мамадибрагимова  шу йилнинг ёз ойида Хитойнинг Нанкин шаҳрида  таэквондо бўйича ўтказилган Осиё ўйинларида фахрли 3-ўринни қўлга киритиб қайтди. Жаҳонгир Сафаров ва Ғайратжон Усмоновлар муайтай бўйича республика чемпионатида кумуш ва бронза медаллар соҳиби бўлишгани ҳам қувонарли ҳол.

You must be logged in to post a comment Login