Ўзбекистоннинг бокс бўйича терма жамоаси Россияда ўтказилган турнирда биринчи ўринни эгаллади

irrxY015118827125749_b

Президент Мирзиёев томонидан ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб вояга етиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу замонавий шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб маҳоратини ошираётган ёш спортчиларимиз турли мусобақаларда муваффақиятларга эришмоқда. Айниқса, мамлакат боксчилари томонидан жорий йилда эришилган ғалабалар бунинг исботидир.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия ва Қозоғистонда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашди. 

Россиядаги халқаро турнирда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Украинадан келган боксчилар ўн вазн тоифасида ўзаро беллашди. 

Нуфузли турнирда боксчиларимиздан Аҳмаджон Аҳмедов, Кобланбай Тўрабоев, Фарҳод Эшмуҳамедов, Руслан Абдуллаев, Асадбек Абдураимов, Фаррухбек Ҳасанов, Логин Петров, Нурислом Исомилов, Жаҳонгир Зокиров, Шоҳжаҳон Абдуллаев олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Н.Исмоилов мусобақанинг энг яхши боксчиси, дея тан олинди. Мусобақда 10 олтин медалга сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон боксчилари ўн вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилди. 

Жамшид Худойберганов, Иқболжон Муродов ва Темур Атабоев мусобақа ғолиби бўлди. Асадбек Шодибоев ва Наво Тамазов кумуш медалга сазовор бўлди, Темурбек Деҳқонов бронза медални қўлга киритди. 

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

You must be logged in to post a comment Login